Ўзбекистон таълим ва фан ходимларни касаба уюшмаси Андижон шаҳар бўлинма кенгаши байрам тадбири ўтказилди
06.11.2024. Ўзбекистон таълим ва фан ходимларни касаба уюшмаси Андижон шаҳар бўлинма кенгаши, мактабгача ва мактаб таълими Андижон шаҳар бўлинмаси ҳамкорликда “11-ноябр касаба уюшмалари куни” муносабати билан тизимда фаолият кўрсатаётган педагоглар, ходимлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
Мамлакатимизда “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”ни 2021 йилдан бошлаб ҳар йили кенг нишонланиб келинмоқда. Байрам тадбирлари барча бўғиндаги касаба уюшмалари ташкилотлари маъсуллигида корхона, ташкилот ва муассасаларда, шунингдек, туман, шаҳар, вилоят ва республика миқиёсида ўтказилмоқда.
2024 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлиги “Инсон қадри учун, эл юрт бахти учун!”деган ғоя асосида “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” деб эълон қилинди.
Шу муносабат билан 5-ноябрь куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимларни касаба уюшмаси Андижон шаҳар бўлинма кенгаши, мактабгача ва мактаб таълими Андижон шаҳар бўлинмаси ҳамкорликда “11-ноябр касаба уюшмалари куни” муносабати билан тизимда фаолият кўрсатаётган педагоглар, ходимлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Л.Турикова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератциясининг Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Н.Абдурахмонова, ҳамда 200 дан зиёд бошланғич касаба уюшма аъзолари ва фаоллари иштирок этдилар.
Байрам муносабати билан Андижон шаҳар 6 умумтаълим мактаби кимё-биология ўқитувчиси бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Қурбонова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ўзбекистон “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Байрам тадбирига ташриф буюрган барча бошланғич касаба уюшма раислари шаҳар кенгашининг қиммат бахо совғалари билан тақдирландилар.