[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

04.06.2015. Ўзбекистонда хорижий инвестициялар учун яратилган қулайликлар кўплаб чет эл компанияларининг икки томонлама манфаатли битимлар асосида юртимизда фаолият олиб боришига имконият яратди.

Фарғона шаҳрида фаолият кўрсатаётган  Жанубий Кореянинг «Daewoo International» корпорациясига қарашли «Daewoo Textile Fergana» компанияси шундай корхоналар сирасидан. Ҳозирги кунда компания томонидан жаҳон бозорида харидоргир 100 фоиз пахта толасидан тайёрланган калава ип ва мато ишлаб чиқарилмоқда.

— Ўтган йили 94 631 895 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот сотувга чиқарилди, — дейди компания бош директори Ким Ил У. — Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида тузилган битимга асосан ишлаб чиқаришни технологик қайта жиҳозлаш, энг замонавий дастгоҳлар, эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун бир ярим миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфладик. Юқори сифатли хомашё, ходимларнинг меҳнатсевар ва ҳалоллиги туфайли компания даромади мунтазам ошиб бормоқда. Давлатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг кун сайин ривож топаётганида мамлакатларимиз Президентларининг саъй-ҳаракатлари муҳим ўринга эга. Айниқса, 27-29 май кунлари Президент Ислом Каримовнинг Корея Республикасига қилган давлат ташрифи дўстона алоқаларимизни янада мустаҳкамлади. Ушбу ташриф жараёнини қизиқиш билан кузатиб бордим. Президентларимиз томонидан таъкидланган фикрлар, имзоланган икки томонлама манфаатли битим ва шартномалар корхонамиз фаолиятида ҳам ижобий акс этиши шубҳасиз. Корея Республикаси Президенти таъкидлаганидек, Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликка эришилган, қулай инвестиция муҳити яратилган. Глобал иқтисодиётда мураккаб вазият юзага келганига қарамасдан, мамлакат иқтисоди жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бунга юртингизда хорижий инвестиция, ишбилармонларнинг ҳуқуқий ҳимояси юқори даражада таъминланганлиги, ушбу масалага ҳукумат даражасида юксак эътибор берилаётгани сабаб бўлмоқда. Корхонамиз тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда бизнес қилиш қулай ва даромадли эканини алоҳида эътироф этмоқчиман. Кўплаб хорижий компанияларнинг бу ерга икки томонлама манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун интилаётгани ҳам шундан. Бу борада кореялик ишбилармонлар, айниқса, фаоллик кўрсатишмоқда. Ўзбекларда ажойиб бир мақол бор. “Табиб табиб эмас, бошидан ўтказган табиб” дейди халқингиз. еспубликаси Маълумки, ўзбек халқи давлат мустақиллигига эришиш йўлида шафқатсиз синовлардан ўтган, қурбонлар берган. Истиқлол йўлида қурбон бўлганлар хотирасига бағишлаб Тошкентда “Шаҳидлар хиёбони” мажмуаси бунёд этилган. 31 август – давлат мустақиллиги эълон қилинган сана Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида кенг нишонланади. Худди шу каби анъана бизнинг мамлакатимизда ҳам мавжуд. Корея Республикаси мустақиллиги йўлида жон фидо қилган қарийб 170 минг одам хоки қўйилган Миллий ёдгорлик мажмуи ташкил қилинган. Президент Ислом Каримовнинг Корея Республикасига ташрифи доирасида ушбу мажмуани зиёрат қилгани мени, айниқса, тўлқинлантириб юборди.

Мамлакатлар ўртасидаги келишувлар асосида «Daewoo Textile Fergana» фаолиятини кенгайтириб бормоқда. Жумладан, ўтган йиллар мобайнида Фарғона шаҳрида иккита, шунингдек Тошлоқ, Қўштепа туманларида қўшимча фабрикалар ташкил қилинди. Қувонарлиси, янги иш ўринлари касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаяпти.

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг кўнгилли дам олиши, муносиб даромад кўриши устидан назоратни корхона касаба уюшмаси қўмитаси олиб боради.

— Корхона раҳбарияти билан ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ҳамкорлик қилиб келамиз, — дейди касаба уюшмаси қўмитаси раиси Гулнора Юсупова. — Биргина 2014 йили давлатимиз раҳбарининг Фармонига асосан ҳамда компаниянинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, ходимларнинг иш ҳақини 30 фоизга оширдик. Филиалларимизда ишловчилар махсус кийим-бош, пойабзал, шахсий гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланган. Уларнинг ишлаш ва дам олиши учун замонавий шароитлар яратилган. Жумладан, ювиниш ва гигиена хоналари, тиббиёт бўлими, ошхона улар хизматида. Юртимизда ишлаб чиқарилган 25 та замонавий автобус барча сменалардаги ходимларни ташийди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимлар, жумладан, фарзанди шартнома асосида таҳсил олаётган, кўп болали, ногирон бола тарбиялаётган ишловчиларга касаба уюшмаси ва маъмурият томонидан доимий моддий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

«Daewoo Textile Fergana» юртимиздаги ижтимоий ҳаётда ҳам фаол иштирок этяпти. Жумладан, ўтган йили кореялик тиббиёт ходимлари томонидан Фарғона вилоят кўз касалликлари диспансерида ўтказилган “Оламни ёрқинроқ кўринг” акцияси доирасида корхона ходимлари кўнгилли таржимонлар сифатида иштирок этди. Акция доирасида хорижлик врачлар 250 дан ортиқ кўз касалликлари билан оғриган беморларни кўрикдан ўтказди. 84 нафар беморда жарроҳлик операцияси амалга оширилди.