Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари: Федерациянинг 2016-2020 йиллардаги фаолияти ва миллий тараққиётнинг замонавий босқичида касаба уюшмаларининг устувор вазифалари тўғрисида

09.11.2020. 2020 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари: Федерациянинг 2016-2020 йиллардаги фаолияти ва миллий тараққиётнинг замонавий босқичида касаба уюшмаларининг устувор вазифалари тўғрисида” мавзуидаги Матбуот конференцияси ўтказилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи олдидан ташкил этилган мазкур матбуот анжуманида матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларига 2016-2020 йилларда касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг устувор йўналишларида амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Матбуот анжуманида охирги 4 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган туб ислоҳотлар, инсон манфаатларини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ва ташаббуслар замирида аввало, халқимиз турмуш даражасини ошириш, инсонларнинг эртага эмас, бугун яхши яшашини ва фаровонлигини таъминлаш каби эзгу  мақсадлар мужассам эканлиги алоҳида таъкидланди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати ҳамда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўналишларидаги тизимли саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг равишда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтган 5 йиллик ҳисобот даврида фаолиятнинг устувор йўналишларида тизимли ишлар амалга оширилганлиги алоҳида қайд этилди. Касаба уюшмалари фаолиятини кучайтириш ва такомиллаштириш, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ходимлар манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида ижтимоий-меҳнат соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларини такомиллаштиришда иштирок этилди. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолият янада жадаллаштирилди. Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари қошидаги Жамоатчилик эксперт кенгашлари таркибига касаба уюшмалари вакиллари тавсия этилиб, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ҳамда қабул қилиниш жараёнида улар иштироки таъминланмоқда. Ҳамкорликдаги ишлар натижасида 2016-2020 йиллар давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ижтимоий-меҳнат соҳасига доир 2000 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилиб, асосланган таклифлар киритилди. Бундан ташқари, давлат тиббиёт ва фармацевтика, мактабгача таълим муассасалари, олий таълим ва илмий-тадқиқот, маданият муассасалари ҳамда архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимлари жорий этилишига самарали ҳисса қўшилди. 2019 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ ташаббускор депутатлари билан ҳамкорликда янги таҳрирдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Барча вилоятларда давлат ва нодавлат органлари, корхоналар вакиллари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирокида кенг муҳокама қилинган мазкур Қонун лойиҳаси 2019 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.

Ҳисобот даврида меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик тизимини ривожлантириш, касаба уюшмалари, иш берувчилар ҳамда Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уч тарафлама ҳамкорлик тамойилларини амалга оширишда касаба уюшмаларининг фаоллиги оширилди. Хусусан, Касаба уюшмалари ташаббуси билан мамлакатимизда Ҳукумат, Касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси ўртасида ҳар уч йилда бир марта Бош келишувнинг имзоланиши мамлакатимиз тарихида биринчи марта Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг аҳоли меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлашда Ҳукуматнинг тенг ҳуқуқли шериги сифатида майдонга чиқишига замин яратди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2017-2019 йиллар учун имзоланган Бош келишув ижтимоий шериклик асосида бир қатор масалаларнинг ечимини топишда кенг имконият яратди. Жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-Конвенцияси, “Халқаро меҳнат меъёрларини қўллашга кўмаклашиш учун учтомонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида”ги 144-Конвенцияси, “Саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги 81-Конвенцияси, “Қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги 129-Конвенцияси, “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-Конвенциясига 2014 йилги қўшимча протоколни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар қабул қилинишига эришилди.

2020 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон иш берувчилари Конфедерацияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2020-2022 йиллар учун имзоланган Бош келишувга иқтисодиётни, маҳаллий ишлаб чиқаришни ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича келишилган чора-тадбирларни қабул қилиш, меҳнаткашларнинг реал иш ҳақи ва даромадларини ошириш, ялпи ички маҳсулот таркибида меҳнат ҳақи улушини 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорда сақлаб туриш, истеъмол секторида инфляция даражасини 10 фоиздан пастга тушириш юзасидан биргаликда чоралар кўриб бориш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тизимини жорий этиш, иш ўринларида меҳнат шароитларининг ҳолати, айниқса, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзасидан назоратни амалга ошириш вазифалари киритилди. Миллий уч томонлама ижтимоий мулоқотни янада ривожлантириш мақсадида Касаба уюшмалари Федерациясининг ташаббуси билан республика ва ҳудудий миқёсда давлат органлари, иш берувчилар бирлашмалари ва касаба уюшмалари вакилларидан иборат Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича учтомонлама комиссиялар тузилди.

Ҳисобот даврида Бош келишув тармоқлар ва ҳудудлар даражасида ижтимоий шерикликни кучайтиришда муҳим роль ўйнади. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида 14 та ҳудудий келишув, республика миқёсида 107 та тармоқ келишуви, корхона, ташкилот ва муассасаларда 111,5 минг жамоа шартномаси мавжуд. Таъкидлаш ўринлики, 2016-2020 йиллар мобайнида амалдаги тармоқ келишувлари сони 95 тадан 107 тагача ўсди. Тариф келишувларида қонун ҳужжатларида назарда тутилган, шунингдек, муайян тармоқда таркиб топган амалиёт доирасидаги меъёрий ҳолатлар билан бирга тармоқ бўйича энг кам ва ўртача иш ҳақи, устамалар, компенсация тарзидаги ва рағбатлантирувчи тўловларнинг турлари ва уларнинг энг кам миқдори, тармоқ тариф сеткалари, йиллик асосий ва қўшимча таътилнинг энг кам муддати каби кўрсаткичлар белгилаб қўйилди. Касаба уюшмаларининг саъй-ҳаракатлари билан келишувларда ижтимоий кафолатлар, соғлиқни муҳофаза қилиш, ходимлар ва  уларнинг оила аъзоларини, шу жумладан, болаларни соғломлаштиришни ташкил этиш масалалари ҳам ўз ифодасини топди. Жумладан, амалдаги тармоқ келишувларининг 81 тасида ходимларга пенсияга чиқиши, қариндошларининг вафоти, оилавий аҳволи муносабати билан моддий ёрдам кўрсатиш, 42 тасида ходимларнинг овқатланиш харажатларини дотация қилиш, 46 тасида ходимларнинг ишга келиб-кетиши учун транспорт харажатларини қоплаш назарда тутилган. Аксарият тармоқларда уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар учун қисқартирилган (бир ҳафтада 36 соатдан ошмайдиган) иш вақти белгиланди. Амалдаги тармоқ келишувларининг 78 тасида қонун ҳужжатларида белгиланганидан ташқари қўшимча таътиллар ўрнатилишига эришилди. Натижада бир қатор тармоқларда келишувлар воситасида асосий узайтирилган таътил муддати 18 иш кунидан 24 иш кунигача узайтирилди. Тармоқ келишувларига ишлаб чиқариш натижалари бўйича рағбатлантириш, фаолиятдаги ютуқлар учун устама ва қўшимча ҳақ, ноқулай иқлим шароитлари учун туман коэффициентларини тўлаш, ҳайдовчиларга классига мувофиқ қўшимча ҳақ тўлаш каби тадбирлар киритилишига жиддий эътибор қаратилди.

Ҳисобот даврида корхона, ташкилот ва муассасалар миқёсидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Жамоа шартномаларини тузган юридик шахслар улуши 2016 йилдаги 95,1 фоиздан 2020 йилга келиб 99,6 фоизгача кўтарилди, 2019 йил якунларига кўра республикада 111,5  мингта жамоа шартномалари имзоланди. Ходимларнинг даромадларини оширишда жамоа шартномалари ролини кучайтириш чоралари кўрилиши натижасида 881 минг 212 нафар ходимнинг иш ҳақи оширилган базавий ставкалар бўйича тўланишига эришилди. Республика бўйича ишлаётган касаба уюшма аъзоларининг 55 фоизи асосий узайтирилган, 51 фоизи эса қўшимча таътиллардан фойдаланмоқда.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, Жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун республика бўйича ўрта ҳисобда бир ходимга йил давомида сарфланган маблағ миқдори 2016 йилдаги 1 млн. 539 минг сўмдан 2019 йил якунига келиб 5 миллион 100 минг сўмга етди. Амалдаги жамоа шартномаларининг 98 фоиздан ортиғига иш берувчи ташаббусига кўра ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан аввал касаба уюшма қўмитасининг розилигини, албатта, олиш кераклиги тўғрисида банд киритилди.

Ҳисобот даврида жамоа шартномалари мазмуни Республикамизда юз бераётган иқтисодий ислоҳотлар, мамлакатни модернизация қилиш жараёнига мутаносиб равишда кўплаб масалалар билан бойитилди. Фахрийларга, ногиронларга, кўп болали оналарга, 3 ёшгача фарзандлари бўлган оналарга моддий ёрдам кўрсатиш ва соғломлаштириш, болали аёлларнинг иш вақтини қисқартириш, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ўқув қуроллари ҳарид қилиш, бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ бир марталик нафақалар миқдорини ошириш каби тадбирлар шулар жумласидандир. Жамоа-шартномавий муносабатлар воситасида юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш мақсадида барча жамоа келишувлари ва шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида аёллар, ёшлар, ногиронлиги бор шахслар, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таҳсил олаётган ходимлар учун қўшимча имтиёзлар белгиланишига эришилди. Жумладан, кўп болали аёлларга ҳамда уч ёшга тўлмаган болани тарбиялаётган аёлларга қисқартирилган иш вақтини ўрнатиш, ҳақ тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш, 2 ёшгача бола тарбияси билан банд аёлларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, 18 ёшга тўлмаган ходимларга, шунингдек, ишни таълим билан қўшиб олиб бораётган ходимларга имтиёзлар ўрнатиш, олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пулларини қисман тўлаб бериш, пенсионерларга коммунал хизматларга ҳақ тўлаш учун моддий ёрдам кўрсатиш, уй-жойларини таъмирлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш, ногиронларни, Чернобил АЭСдаги фалокатни бартараф этиш иштирокчиларини, байналмилалчи жангчиларни имтиёзли соғломлаштириш каби кўплаб ижтимоий ҳимоя чоралари кўрилди.

Ҳисобот даврида Касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакат аҳолиси турли қатламларининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлашда давлат органлари билан ижтимоий шериклиги янада фаоллашди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат дастурлари асосида ишлаб чиқилган Касаба уюшмалари Федерациясининг тармоқ дастурларига мувофиқ жамоа шартномалари ва келишувлари орқали эҳтиёжманд оилалар вакиллари, ёш оилалар, аёллар, пенсионерларнинг ижтимоий-иқтисодий муҳофазасини таъминлаш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва тизимли соғломлаштирилишини ташкил этиш ишларига касаба уюшмалари, иш берувчилар ва бошқа манбалар ҳисобидан жами    1 триллион 419 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Уйма-уй юриш тизимини ташкил этиш, бевосита оилалар билан мулоқот асосида уларнинг муаммоларини аниқлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди. Хусусан, 2017 йилда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги 2 миллион 160 мингдан ортиқ хонадонга борилиб, уларда 650 мингга яқин муаммо мавжудлиги аниқланди, қарийб 556,5 мингтасининг ечими бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъуллигида бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари вакилларидан иборат Жамоатчилик комиссияси томонидан Тошкент шаҳрининг 11 та туманида уйма-уй юрилиб аҳолининг муаммолари, маҳаллаларнинг ижтимоий ҳолати батафсил ўрганилди. Ўрганиш натижалари бўйича маҳаллаларнинг ҳар бирида аҳоли билан учрашув ва мулоқотлар ўтказилиб, коммунал хизматлар, ижтимоий, йўл-транспорт соҳаларидаги муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилиши таъминланди. Республика, шаҳар ва туман миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни бартараф этиш юзасидан “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланди.

2020 йил бошида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарлигида хотин-қизлар муаммолари бўйича тузилган Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида уйма-уй юриб, маҳаллалардаги вазиятни чуқур таҳлил этди ва қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари ва дардлари ўрганилди. Ўрганиш якунлари бўйича барча ҳудудларнинг туман ва шаҳарлари кесимида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Дастурлари доирасида 122 минг 753 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган муҳтож аёлларнинг 4 минг 413 нафарига қарийб 28 миллиард сўмлик ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар дастури билан Республика бўйича жами 15 минг 380 нафар хотин-қиз қамраб олиниб, уларни қўллаб-қувватлаш учун 76 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Юқоридаги ишларнинг муштараклигини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 7 мартидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг кун-у тун ишлаб турувчи “1211” – қисқа рақамли ишонч телефони ташкил этилди. Мазкур ишонч телефонига шу кунга қадар, Республика бўйича 50 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди. Ҳозирги кунга қадар келиб тушган мурожаатларнинг қарийб 80 фоизи ижобий ҳал этилди ва қолган 20 фоизи назоратга олинди. Мазкур тизим мамлакатнинг олис қишлоқларидаги хотин-қизларимиз учун ҳам қулай эканини инобатга олиб, уни кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” телеканали орқали “Аёл рози бўлса…” кўрсатуви ташкил этилди ҳамда ҳар ойда 2 маротаба эфирга узатилиши йўлга қўйилди. Кўрсатувларда “Ишонч телефони”га келиб тушаётган мурожаатларни ҳал этиш билан боғлиқ ишлар, хусусан, намунали ҳудудлар билан бир қаторда масалага панжа орасидан қараётган раҳбарлар фаолияти танқидий таҳлил қилиб борилмоқда.

Матбуот анжуманида касаба уюшмалари томонидан ходимларнинг, биринчи навбатда, аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, бандлик ҳолати устидан жамоатчилик назоратини ташкил қилиш борасида олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталинди. Хусусан, ҳисобот даврида фуқаролардан барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларига келиб тушган 35 мингдан зиёд мурожаат  ўрнатилган тартибда ва муддатда кўриб чиқилиши таъминлангани қайд этилди. Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан иш берувчиларга  2 минг 295 та тақдимнома, судларга 765 та даъво аризалари киритилиб, ходимлар фойдасига 13,6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди, 13 минг 471 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Бундан ташқари 10 мингдан зиёд корхона ва ташкилотда энг кам меҳнат ҳақи стандартларига риоя этилиши ўрганиб чиқилди ва қонун бузилишлари аниқланган ҳолатлар юзасидан иш берувчиларга тақдимномалар киритилиб, фуқароларнинг қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилганидан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи олиш ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Жумладан, бир қатор корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари, фермер хўжаликларида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича амалда бўлган ягона тариф сеткалари касаба уюшмалари Республика Кенгашлари билан келишилган ҳолда қайта кўриб чиқилиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори биринчи разряд ставкасидан кам бўлмаган миқдорда белгиланди.

Бир қатор жамоа келишувлари ва шартномаларига инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақини индексация қилиш тўғрисида меъёрлар, ходимларнинг тариф коэффициентларини 1,5 баробардан 2 баробаргача кўтариш кўзда тутилди. Ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида, тўлиқ тўланишини таъминлаш бўйича ишлар тизимли равишда олиб борилди. Давлат Раҳбари ва Ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши ва касаба уюшмалари ташкилотларининг саъй-ҳаракатлари натижасида республика ташкилотларида иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик ўтган давр мобайнида олти баравар, яъни 2016 йил 1 январдаги 78,1 миллиард сўмдан 2020 йил 1 январга келиб 13,4 миллиард сўмгача камайтирилди. Касаба уюшмалари органлари томонидан иш берувчиларга, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, банкларга, ҳуқуқий инспекцияларга, прокуратура ва суд органларига киритилган 822 та мурожаатлар ижроси натижасида ўз вақтида тўланмаган 111,1 миллиард сўм иш ҳақи ундириб берилди.

Ҳисобот даврида мамлакатимизда аёлларнинг жамиятда тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш йўналишларидаги ишларга касаба уюшмалари томонидан муносиб ҳисса қўшилди. Шу мақсадларда корхона, ташкилот ва муассасаларда имзоланган жамоа шартномаларига “Аёллар меҳнатини тартибга солиш. Аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар” бўлими киритилди ва уларнинг аксарияти бажарилишига эришилди. Аёллар ижтимоий ҳимояси таъминланишида касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида касаба уюшмалари Федерациясида жамоатчилик асосида Хотин-қизлар кенгаши, Республика кенгашларида ва ҳудудий бирлашмаларда Хотин-қизлар комиссиялари ташкил этилди. Улар томонидан, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассасаларда ишловчи хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат ҳуқуқлари  ҳимоясини кучайтириш, хотин-қизларга муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиб берилиши каби вазифаларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назорати йўлга қўйилди. Хотин-қизларнинг саломатликларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилди. Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда ҳар йили соғломлаштирилганларнинг қарийб 60 фоизини аёллар ташкил этди.

Матбуот анжуманида ходимлар учун қулай ва бехатар меҳнат шароитлари яратиб берилишига эришиш, иш берувчилар томонидан меҳнат муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назорати олиб бориш йўналишидаги ишлар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Хусусан, 2016-2020 йиллар давомида касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари томонидан 15 минг  769 та корхона, ташкилот, муассасалардаги бошланғич ташкилотлар фаолияти ўрганилиб, 61 минг 803 та камчиликлар аниқлангани, ўрганиш натижалари бўйича иш берувчиларга 9 минг 185 та тақдимномалар киритилиб, улардан 8 минг 767 таси (92 %) да кўрсатилган камчиликлар  бартараф этилишига эришилди. Шу давр мобайнида ишлаб чиқаришда жароҳат олган ходимлар ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг 1 минг 116 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 132 маротаба судга мурожаат этилди. Корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчилар билан тузилган жамоа шартномаларида меҳнат муҳофазаси бўйича режалаштирилган 1 миллион 927 минг 750 та чора-тадбирлардан 1 миллион 590 минг 959 таси бажарилишига эришилди, уларни амалга ошириш учун иш берувчилар ҳисобидан 449,5 миллиард. сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Шунингдек, иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилиши устидан доимий мониторинг ўрнатилди. Мазкур мониторинг жараёнида 3 минг 181 та корхона ва ташкилотда жами 106 минг 691 та хавфли, зарарли омиллар мавжуд иш ўринлари аниқланиб, ҳисобот даврида жами 1 минг  320 та  корхона, ташкилотда 58 минг 128 та  иш ўрини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича аттестациядан ўтказилди. Аттестация натижаларига кўра 11 минг 181 нафар ходимнинг талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқи, 14 минг 508 нафар ходимнинг талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш, 229 минг 558 нафар ходимнинг қўшимча меҳнат таътили, 66 минг  523 нафар ходимнинг сут ва унга тенглаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, 24 минг 934 нафар ходимнинг даволаш профилактика озиқ-овқати, 139 минг 879 нафар ходимнинг махсус кийим ва пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари билан  таъминланиш ҳуқуқлари тасдиқланди.

Касаба уюшмалари меҳнат бозорида юз бераётган  жараёнларни ҳисобга олган ҳолда фуқароларнинг меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, ишсизликдан ҳимояланиш борасидаги конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш дастурлари бажарилиши, аҳолини, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, бу борада жамоатчилик назоратини ташкил этиш соҳасида ҳам муайян ишларни амалга оширдилар. Хусусан, 2016-2018 йилларда касаба уюшмалари томонидан 120 мингга яқин корхона ва ташкилотда ташкил этилиши белгиланган қарийб 625,5 минг янги иш ўрни ҳақиқатда яратилгани ўрганилиб, 147 та корхона ва ташкилотда 582 та иш ўрни ўз  вақтида яратилмагани аниқланди. Бу ҳақда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдимнома киритилиб, ижроси назоратга олинди. Ёшлар учун иш ўринлари ташкил этилиши ҳаққонийлиги ва иш ўринларида коллеж битирувчилари қўнимлилигини мониторинг қилиш тизими ҳам йўлга қўйилди. 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ҳар бир туман (шаҳар)да хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш орқали ёшлар учун жойларда 4 минг 882 та янги иш ўрини яратилди.

Ҳисобот даврида норасмий банд аҳолини расмий секторга ўтказиш ишларига кўмаклашиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари янада кучайтирилди. 2019 йилдан бошлаб меҳнат соҳасидаги янги жараёнларни таҳлил қилиш учун беқарор бандликни (норасмий ва ностандарт бандликни), ҳақ тўланадиган жамоат ишларини, хусусий бандлик агентликлари фаолиятини мониторинг қилиш ишлари йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 6  октябрда ўтказилган “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги йиғилиш баёнига асосан қайд этилган тоифадаги фуқароларни Эркин иқтисодий зоналардаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ишлари ташкил қилиниб, 68 та корхонага  касаба уюшмалари тақдим этган рўйхатга асосан 282 нафар кам таъминланган оилалардан бўлган фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни бартараф этишга кўмаклашиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилди. 2016-2017 йилларда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Учинчи томон мониторингида иштирок этилди. 2018 йилда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди, 16 минг 664 нафар таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари ўртасида аноним сўровлар ўтказилди. Меҳнат ҳуқуқлари бузилганда мурожаат қилиш учун касаба уюшмаларининг ишонч телефонлари ҳақида маълумотлар ёритилган плакатлар 27 минг 400 нусхада тайёрланиб, жойларга тарқатилди. 2016-2020 йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторинг ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги Фармонига мувофиқ ташкил этилган одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Миллий комиссия ишида Федерациянинг фаол иштироки таъминланди. Амалга оширилган ишлар натижасида Ўзбекистонда болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилди. Мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш соҳасида ижобий ўзгаришларга эришилди.

Ҳисобот даврида Касаба уюшмалари томонидан Ёшлар билан ишлашда янгича тизим  жорий этилгани самарали натижаларга эришиш имкониятини яратди. Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида касаба уюшмалари Федерациясининг “Ёшлар бирлашмаси” ташкил этилди. Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳар 2 йилда “Ёш мутахассислар” Форуми ва унинг доирасида турли мутахассисликлар бўйича “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови, ёшларнинг ишчи касбларга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида 2016 йилдан буён “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танлови ўтказиб келинмоқда. Касаба уюшмалари ташаббуси билан ташкил этилаётган “Менинг келажакдаги иш жойим” акцияси доирасида ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, келажакда муносиб иш жойини топишга кўмаклашиш, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини республика ҳудудларидаги Эркин иқтисодий зоналарда ташкил этилган қўшма корхоналар фаолияти билан таништириш ишлари олиб борилди.

Ёш касаба уюшмалари аъзоларини, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож олий таълим муассасалари талабларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг соғликларини муҳофаза қилишга кўмаклашиш мақсадида ҳар йили ҳар бир ҳудуддан 1 нафардан жами 14 нафар ёшни касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда бепул соғломлаштириш тизими йўлга қўйилди.

Меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини  соғломлаштириш, улар ўртасида соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, ички туризмга жалб қилиш, мавжуд ижтимоий объектларни ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳисобот даврида касаба уюшмалари ташкилотларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш соҳасидаги фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Бунинг натижасида 2016-2020 йиллар давомида тизимдаги санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштирилганлар сони 2011-2015 йиллардагига нисбатан 93 минг кишига ортиб, 592 минг 700 нафарни ташкил этди, улардан 261 минг 260 нафари, яъни 44 фоизи имтиёзли йўлланмалар асосида ўз саломатликларини тикладилар ва дам олдилар. “Йил дастурлари” ва “Федерация дастурлари” асосида кам таъминланган, кўп болали оилалардан бўлган аёллар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари ҳамда бефарзанд оилаларнинг ишлайдиган аъзолари учун ташкил этилган акциялар доирасида тизимдаги санаторийларда 6 минг  443 нафар ходим бепул соғломлаштирилди. Бундан ташқари, ташкилотларда ишловчи пенсионерлар ҳамда касаба уюшмалари аъзоларининг пенсиядаги ота-оналарига 24  минг 571 та имтиёзли, ишлайдиган кексаларга 1 минг 467 та бепул йўлланма ажратилди. Шу билан бирга, касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда 8 минг 785 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштирилди.

Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш ҳамда чет эл фуқароларини Ўзбекистонда дам олишга жалб этиш мақсадида тизимдаги санаторийларни жаҳон андозалари асосида тиббий аппаратлар, асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва даволашнинг халқаро стандартларига мос янги усулларини жорий этиш борасида аниқ мақсадга қаратилган ишлар амалга оширилди. Ҳисобот даврида замонавий лойиҳалар асосида Сирдарё вилоятида “Янгиер”, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида “Кўҳинур” ва Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида “Хўжаипок” санаторийлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Тошкент шаҳри Олмазор туманида барпо этилган “Нуронийлар маркази” негизида тизимдаги “Чинобод” санаторийсининг кексаларга мўлжалланган филиали ташкил этилди ва Тошкент вилоятидаги “Оқ-тош Шаббода” дам олиш уйи санаторийга айлантирилди. Сурхондарё вилоятидаги “Термиз Марвариди”, Тошкент вилоятидаги “Оқ-тош”, Фарғона вилоятидаги “Чимён” санаторийларида қўшимча янги ётоқ бинолари, Жиззах вилоятидаги “Зомин” санаторийсида она-болалар учун янги ётоқ биноси, Тошкент шаҳридаги “Турон” ва “Умид Гулшани” санаторийларида янги ошхона бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Тошкент шаҳридаги “Турон”, Бухоро вилоятидаги “Ситораи Мохи Хоса” санаторийларининг ётоқ биноларида, Тошкент вилоятидаги “Бўстон” санаторийсининг даволаш биносида кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятидаги “Абу Али ибн Сино” санаторийсида қўшимча ётоқ ва ошхона, Тошкент шаҳридаги “Чинобод” санаторийсида қўшимча ётоқ, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида янги “Хўжаипок-2” ва Денов туманида “Сангардак” санаторийларида, Тошкент вилояти Паркент туманида “Заркент”, Бўстонлиқ туманидаги “Чимган”, “Чимган-1” ва “Чимган-2”, Тошкент шаҳрида касаба уюшмаларининг “Спорт мажмуасида” қурилиш-таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Тизимдаги санаторийларда нафас олиш аъзолари касалликларини даволаш учун “Тузли ғор” ташкил қилинди, “спелеотерапия”, “озонотерапия”, “нордик юриш”, “стоунотерапия”, “псаммотерапия” каби янги даво усуллари татбиқ этилди. Бундан ташқари, компьютерлашган замонавий ускуналарда зарбтўлқинли терапия, ичакларни маъданли сувлар билан ювиш муолажалари олиб борилмоқда. Қайд этилган ишларнинг амалга оширилиши ҳисобот даврида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларга 17 мингдан ортиқ чет эл фуқароларини жалб этиш имкониятини яратди.

Ҳисобот даврида ижтимоий объектлар тизимида амалга оширилган қурилиш, таъмирлаш ва реконструкция ишлари натижасида қўшимча равишда 855 та янги иш ўрини ва 2 минг 286 нафар дам олувчилар учун ётоқ ўринлари яратилди.

Ҳисобот даврида ҳар йили ёз мавсумида республика бўйича жами 350 минг (жумладан  Оролбўйи минтақасидан 4 минг 500) нафардан ортиқ бола, шундан 180 мингдан зиёди стационар турдаги оромгоҳларда, 170 мингдан зиёди кундузги оромгоҳлар ва соғломлаштириш майдончаларида соғломлаштириб келинди. Стационар турдаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 478 минг 705 нафар болани дам олдириш учун йўлланма нархини қоплашда ҳиссали иштирок этиш мақсадида касаба уюшмалари ҳисобидан 83 миллиард 315 миллион сўм маблағ ажратилди, 61 минг 793 та бепул йўлланма берилди. Болаларнинг қизиқишларини инобатга олиб, мавсум давомида ихтисослашган (оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилди. “Сардоба” сув омборида юзага келган техноген ҳолатдан зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Сирдарё, биз ёнингдамиз!” лойиҳаси доирасида Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманларида истиқомат қилувчи 2 минг 942 нафар бола Жиззах ва Тошкент вилоятларидаги 8 та оромгоҳда бепул соғломлаштирилди.

Замон талабаларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган оромгоҳлар сонини кўпайтириш, болаларни ёзги мавсумда дам олдириш билан қамраб олиш кўлами оширилишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2016-2020 йиллар давомида 7 та – Сурхондарё вилоятида “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” ва “Амударё”, Хоразм вилоятида “Жайхун қуёши”, Тошкент вилоятида “Анор”, Жиззах вилоятида “Зомин”, Қашқадарё вилоятида “Зиё чашмалари” ва Қорақалпоғистон Республикасида “Оқ кема” оромгоҳлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу мақсадлар учун 188 миллиард. 912 миллон сўм маблағ йўналтирилди.

Касаба уюшма ташкилотлари томонидан ходимларнинг театр ва концертларга, музейларга, кўргазмаларга ташрифини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ҳисобот даврида 45 минг нафардан ортиқ касаба уюшма ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг театрларга, 51 минг 380 нафарининг концертларга, қарийб 229 минг нафарининг кўргазма ва музейларга ташрифи уюштирилди. Касаба уюшмалари “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни янада ривожлантиришда фаол иштирок этиб, 2016-2020 йиллар давомида жамоа шартномалари орқали касаба уюшмалари ва иш берувчилар томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган 788 минг 458 нафар ходим ва улар оила аъзоларининг, шундан, 13 минг 897 нафар кекса авлод вакилларининг, 15 минг 118 нафар эҳтиёжманд оила аёлларининг республикамизнинг тарихий шаҳарларига ҳамда ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳатлари ташкил этилди. Шунингдек, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда эҳтиёжманд оила фарзандларининг 8 минг 148 нафарининг “Биз Мустақиллик фарзандларимиз” шиори остида тарихий шаҳарларга, диққатга сазовор масканларга, 56 минг нафарининг музейлар, ботаника, ҳайвонот боғи ва бошқа маданият-истироҳат боғларига ташрифлари уюштирилди.

“Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчилар ҳолидан хабар олиниб, жами 529,1 миллион сўмлик, болалар “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйлари, болалар махсус ёрдамчи мактаб-интернатлари 61,0 миллион сўмлик моддий қўллаб-қувватланди. Ички туризмни ривожлантириш мақсадида Хоразм вилояти Хива туманида 30 ўринли “Хива” меҳмонхонаси қурилиб фойдаланишга топширилди, Тошкент шаҳридаги “Саёҳат” меҳмонхонасида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этиш, ходимларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига жалб этиш орқали саломатлигини мустаҳкамлаш, оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шароит яратиш ишларига талабчанлик оширилди. Хусусан, ҳар йили меҳнат жамоаларида ходимлар ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спартакиада, “Соғлом оила” спорт мусобақалари ташкил этилиб, уларда 23 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган 500 минг нафардан ортиқ ходимларнинг иштироки таъминланди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган “Саломатлик сари” республика оммавий югуриш тадбирида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган 30 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар, олий таълим муассасалари талабалари қатнашди.

Меҳнаткашлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш мқсадида 2018 йил 1 июнда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси унитар корхонаси” ва унинг тасарруфида Республика ихтисослаштирилган комплекс Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ташкил этилди. Мактаб қошида спортнинг 5 та – оғир атлетика, эркин кураш, эшкак эшиш, слалом ва бокс турлари бўйича бўлимлар очилиб, бугунги кунда 15 нафар малакали мураббий етакчилигида 158 нафар бола шуғулланмоқдалар. Қисқа вақт ичида касаба уюшмалари спортчилари Халқаро ва мамлакатимиз миқёсида ўтказилган мусобақаларда муносиб иштирок этиб, 26 та олтин, 20 та кумуш ва 17 та бронза медалларини қўлга киритди.

2019 йилда Наманган шаҳрида халқаро стандартларга жавоб бера оладиган “Океан” сув спорти саройи қурилиб, спортнинг 3 та – синхрон сузиш, сузиш ва слаломда эшкак эшиш турлари бўйича бўлимлар очилди. Ҳозирги кунда ушбу саройда 6 нафар малакали мураббий бошчилигида 120 нафар бола спортнинг юқорида зикр этилган турлари билан шуғулланмоқда. Шунингдек, сув спорти саройида меҳнаткашлар ва уларнинг фарзандлари учун соғломлаштириш тўгараклари, Наманган шаҳридаги кўплаб корхона ва ташкилотлар ходимлари учун шартномалар асосида соғломлаштириш гуруҳлари ташкил этилди.

Касаба уюшмалари тизимида жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ахборот ишларини тубдан яхшилаш, бу орқали фаолиятнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, ахборот ишларини ташкил этишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш борасидаги ишлар кучайтирилди. Хусусан, Ўтган 5 йиллик ҳисобот даврида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА), “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги, “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги, матбуот, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланди. “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока”, “Uzbekistan Today” газеталарида касаба уюшмалари фаолиятига оид доимий рукнлар ташкил этилиб, турли ахборот ва таҳлилий материаллар бериб борилди.

Юқорида тилга олинган ҳамда “Янги Ўзбекистон”, “Ҳуррият”, “Ўзбекистон овози”, “Қишлоқ ҳаёти”, “Маърифат”, “Жамият”,  “Иқтисодий газета”, “Оила даврасида”, “Маҳалла”, “Ҳуқуқ ва бурч”, “Адолат”, “Тошкент оқшоми”, “Ташкентская правда”, “Ватанпарвар”, “Авто+”, “Даракчи”, “Даракчи+”, “Ишонч”, “Ишонч-Доверие” каби газеталар саҳифаларида касаба уюшмалари фаолиятини ёритувчи 6250 га яқин таҳлилий мақола ва хабарлар, суҳбат ва лавҳалар, долзарб савол-жавоблар чоп этилди.

Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида барча соҳалар бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасини жамоатчиликка ва дунё ҳамжамиятига етказиш мақсадида “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока”, “Ишонч”, “Ишонч-Доверие” газеталарида, “kasaba.uz” веб-Порталида “Ҳаётбахш ислоҳотлар йўлида” ва “По пути необратимых перемен” рукнлари ташкил этилиб, 100 га яқин таҳлилий мақолалар эълон қилинди. Ўз навбатида мазкур туркумдаги материаллар қатор веб-сайтларда, шунингдек, Касаба уюшмалари Федерациясининг “Фейсбук” саҳифасида ҳам эълон қилиб борилди.

Ҳисобот даврида хорижий касаба уюшма нашрлари, хусусан, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси халқаро бирлашмаси нашри бўлган “Профсоюзы” ойлик халқаро ахборот-таҳлилий журнали ҳамда “Вестник профсоюзов” журнали билан алоқалар мустаҳкамланди ва мазкур нашрларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ва унда касаба уюшмаларининг иштирокига оид 100 га яқин таҳлилий мақола ва хабарлар чоп этилишига эришилди. Республика ва хорижий нашрларда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан ҳар бир соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлиги, уларда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарияти ва мутасаддиларининг чиқишлари ташкил этиб келинди. Шунингдек, Москва шаҳрида чоп этиладиган “Информ-контакт” халқаро ахборот таҳлилий нашрида Ўзбекистонда давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида йўлга қўйилган самарали ижтимоий шериклик ва унинг натижалари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан турли соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш, меҳнатини муҳофаза қилиш, ижтимоий шерикликни ривожлантириш,  халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва бу орқали Ўзбекистон имижини жаҳон ҳамжамиятида янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиш йўналишларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида 90 дан ортиқ ахборот ва таҳлилий мақолалар берилди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг информацион ва таҳлилий дастурлари, хусусан, “Ахборот”, “Ахборот-24”, “Таҳлилнома”, “Давр”, “Пойтахт”, “Вақт”, “Хабарлар” информацион дастурлари, “Телемушоҳада”, “Тафсилот”, “Давр мавзуси”, “Кун мавзуси”, “Интервью”, “Бугуннинг гапи”, “Шарҳ+”,  “Шахсий ёндашув”, “Студия 24”, “Ижтимоий соҳа”, “Ижтимоий ҳимоя”, “Махсус репортаж” каби информацион ва таҳлилий кўрсатув ҳамда дастурлари, шунингдек, “MY 5” ва “Uzreport” телеканалларининг “Ўзбекистон онлайн” ва “7/24” информацион-таҳлилий дастурлари, “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастури, “Ўзбекистон”, “Ўзбекистон 24”, “Ёшлар”, “Маҳалла”, “Тошкент” радиоканалларидаги ахборот таҳлилий дастурлар ва эшиттиришлар орқали касаба уюшмалари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этиш ҳамда Давлат дастурлари доирасида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун тарғиботи, пандемия даврида ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва меҳнати муҳофазасини таъминлаш йўналишидаги ишлар тўғрисида телелавҳалар, суҳбат ва интервьюлар намойиш этилди, хабар ва эшиттиришлар, тўғридан-тўғри мулоқотлар эфирга берилди.

Мамлакатимизда ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, жамоа шартномалари орқали турли соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот-таҳлилий материалларнинг “Жаҳон”, “Дунё” ахборот агентликлари орқали www.jahonnews.uz сайтида, хорижий нашрлар ва веб-саҳифаларда, мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари веб-сайтларида чоп этилиши, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий, илмий-академик доирадаги вакиллари ўртасида тарқатилиши таъминланди. Хусусан “Жаҳон”, “Дунё” ахборот агентликлари орқали 80 дан ортиқ материаллар берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Интернет Портали такомиллаштирилиб, унда 11 та интерактив хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилди. Натижада Портал нафақат республикамиз, балки кўплаб хорижий давлатлардан кирувчи бир-бирини такрорламайдиган манзиллардан бўлган ўқувчиларга эга бўлди. Бу кўрсаткич Портал ўқувчилари сонининг ҳисобот даврида деярли 8 баробарга кўпайганини кўрсатади. Шунингдек, Порталга кундалик кирувчилар сони бир неча ўн баробарга ортди.

Веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида ахборот ва мақолалар чоп этилиб, суҳбат, интервью ва тўғридан-тўғри мулоқотлар берилди. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “kasaba.uz” интернет-порталида, “uza.uz”, “Jahonnews.uz”, “Anhor.uz”, “kun.uz”, “uz.24”, “daryo.uz”, “gazeta.uz”, “qalampir.uz”, “Парламент гов.уз”, “Human.uz”, “podrobno.uz”, “sharh.uz”, “darakchi.uz”, “uzdaili.uz”, “pv.uz”, “gtn.uz”, www.chefs.uz, “nuz.uz”, “uzreport.uz”, “telegraf.uz”, “12 news”, “UT” каби веб-сайтларда, “sputniknews-uz.com”, “1news.uz”, “ca-news”, “vkp.ru/news”, “Ilo.org”, “farsnews.com”, “Риа Новости”, “Всемирный банк”, news.un.org/ru (БМТ), https://www.ilo.org/moscow (ХМТ) каби халқаро сайтларда материаллар чоп этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғида ташкил этилган саҳифасида 1000 га яқин таҳлилий ахборот ва янгиликлар чоп этилди ҳамда аҳолидан келиб тушган саволлар ва мурожаатларга жавоблар берилиб, муносабат билдирилиб борилди. Бундан ташқари, Федерациянинг Telegram мессенжерида янгиликлар бериб бориш тизими йўлга қўйилди. Ҳисобот даврида Федерация томонидан тегишли мавзулар бўйича матбуот анжуманлари ва брифинглар ташкил этилди, уларда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига мавзуга оид батафсил маълумотлар берилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, халқаро касаба уюшмалари бирлашмаларига мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида холис ва ҳаққоний ахборотни етказиш, хорижий, энг аввало қўшни давлатларнинг касаба уюшмалари марказлари билан ҳамкорликни кучайтириш Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди. Хусусан, Республикадаги турли соҳалар ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш, ижтимоий шериклик ва мулоқотни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан таништириш, шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш мақсадида 2016 йилда Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош котиби Шарон Барроу раҳбарлигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилгани қайд этилди. Ташриф доирасида Вазирлар Маҳкамаси, Меҳнат вазирлиги, шунингдек, Тошкент шаҳри ва Самарқандда касаба уюшмалари фаоллари билан учрашувлар ўтказилиб, уларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг қонун ижодкорлигидаги иштироки, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, меҳнат муҳофазаси, ходимларнинг, жумладан аёллар ва ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолияти Шаран Барроу томонидан юқори баҳолангани таъкидланди.

Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси билан амалий ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида, икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ҳолати ва уни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш, шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан танишиш мақсадида 2017 йил 28 февраль – 2 март кунлари Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясининг Бош котиб ўринбосари Яап Винен бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди.

Ўзбекистон ва Россия касаба уюшмалари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш кўламини кенгайтириш, келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш мақсадида 2017 йил 5-6 сентябрь кунлари Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси М.Шмаковнинг Ўзбекистонга ташрифи ва унинг доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаоллари билан учрашуви ташкил этилди. Шунингдек, ҳисобот даврида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Туркманистон касаба уюшмалари Миллий маркази, Қозоғистон, Қирғизистон касаба уюшмалари Федерациялари, Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар ва келишувлар имзоланишига эришилди.

2018 йил 24 декабрда Тошкент шаҳрида Касаба уюшмалари Умумконфедерация­­си Ижроия қўмитасининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Сайёр йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Касаба уюшмалари Умумконфедерациясига аъзоликка қабул қилинди.

Халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликни янада кучайтиришда тизимли ишлар олиб борилди. Жумладан, мазкур нуфузли ташкилот билан ҳамкорлик 2014-2016 йилларга мўлжалланган ҳамда 2020 йилгача узайтирилган “Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат бўйича дастур” (Мамлакат дастури) доирасида амалга ошириб келинди. Мамлакат дастури доирасида меҳнат соҳасининг барча йўналишлари бўйича туркум тадбирлар, семинар-тренинглар, тадқиқотлар ўтказилди.

Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан самарали ҳамкорликнинг амалий натижаси сифатида 2018 йилнинг 13-15 декабрь кунлари мазкур ташкилот Бош директори Гай Райдер бошчилигидаги нуфузли делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ташриф дастурига мувофиқ 2018 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида ХМТ Бош директори Гай Райдернинг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари билан кенгайтирилган учрашуви ташкил этилди. Учрашувда Гай Райдер ҳамда ХМТ делегацияси вакиллари Ўзбекистон касаба уюшмаларининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги иштироки, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнаткашлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, аҳоли билан қайта алоқа механизмларини йўлга қўйиш йўналишларидаги фаолиятини ижобий баҳоладилар. Халқаро меҳнат ташкилотининг 2016 йилдаги 105-, 2017 йилдаги 106-, 2018 йилдаги 107- ва 2019 йилдаги 108-Халқаро меҳнат конференцияларида Ўзбекистон делегация таркибида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари иштирок этиб борди.

Ҳисобот даврида Республикада касаба уюшмалари ҳаракатини янада мустаҳкамлаш, касаба уюшмаларининг жамиятда тутган ўрнини кучайтириш ва мавқеини ошириш, касаба уюшмалари сафини кенгайтириш, бошланғич ташкилотлар фаолиятини мустаҳкамлаш, касаба уюшмалари кадрлари билан ишлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда касаба уюшмалари фаоллари меҳнатини муносиб рағбатлантириб бориш масалаларига алоҳида эътибор берилди. Янги корхона ва ташкилотлар, айниқса хусусий, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ходимларини касаба уюшмаларига жалб этиш фаолиятнинг устувор йўналишларидан бири бўлди. Хусусан, 2016-2020 йиллар давомида қарийб 880 минг нафардан зиёд ходим касаба уюшмалари аъзолигига қабул қилиниб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди. 2020 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо ташкилотлар тизимида жами 32 минг 846 та бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти мавжуд бўлиб, уларнинг 31 минг 642 таси корхона, ташкилот ва муассасаларда, 104 таси олий ўқув юртларида, 1100 таси ўрта-махсус ўқув юртларида фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари кадрлари  ва фаоллари малакасини ошириш тизимини ва мазкур тизимда муҳим ўрин тутган Ўқув маркази фаолиятини босқичма-босқич такомиллаштиришга қаратилган ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида таълим хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада ошириш, замон талабларига мувофиқ касаба уюшмалари кадрлари ва фаолларининг малакалари ошириб борилишини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази” нодавлат таълим муассасаси “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасаси этиб қайта ташкил қилинди. Муассаса тўлиқ реконструкция қилиниб, конференцзал энг замонавий ахборот-коммуникация тизимлари билан таъминланди ва нафақат ўқувларни, балки республика, шунингдек, халқаро миқёсда илмий-амалий анжуманлар, симпозиумлар, семинарлар ўтказиш имконияти яратилди. 2016-2020 йилларда Малака ошириш институтида жами 187 та гуруҳда 4 минг 447 нафар касаба уюшмалари кадрлари ва фаолларининг малакаси оширилди.

Масофадан туриб малака ошириш тизими орқали ҳар йили 1100-1600 нафар бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари малака ошириб келмоқда. 2016-2019 йиллар давомида жами 5 минг 242 нафар тингловчилар масофавий таълим портали орқали малака оширишлари таъминланди. 2017-2020 йиллар давомида мазкур ўқув аудиторияларида 8500 нафар касаба уюшмалари фаоллари учун ўқувлар ташкил қилинди.

Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида кадрлар ва фаоллар учун ташкил этилаётган ўқувлар сифатини янада ошириш мақсадида 2016-2017 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюроси техник кўмагида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси учун ўқитувчи-тренерларни тайёрлаш” лойиҳаси амалга оширилиб, 32 нафар ўқитувчи-тренер тайёрланди.

Барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари, айниқса, бошланғич ташкилотлар раҳбарлигига ёшлар ва аёлларни кенг жалб қилиш ишлари амалга оширилди. 2020 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференция ва қурултойлар юқори савияда ва делегатларнинг тўлиқ иштирокида ўтишига  эришилди. Аксарият бошланғич ташкилотлар раҳбарлигига сайловлар муқобиллик асосида, раҳбарлик лавозимига 2-3 нафардан номзодлар таклиф этилган ҳолда ўтказилди. Янги сайланган 32 минг 768 нафар бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раисларининг 40,8 фоизини аёллар, 17 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар,  83 фоизини олий маълумотлилар ташкил этди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати