Янги Ўзбекистоннинг ёш тарғиботчиси
27.09.2024. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти кенгаши, Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигини тарғиб қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга мувофиқ эълон қилинган “Янги Ўзбекистоннинг ёш тарғиботчиси” ижодкор ва иқтидорли ёшлар вилоят танлови умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида уч босқичда (мактаблар кесимида, шаҳар, туманлар ва вилоят миқёсида) ўтказилиши белгиланган. Иштирокчилар Ватан ҳақида ёддан шеър айтиши, кўрсатилган мавзу бўйича тўртлик ёзиши, иншо ёзиши ва 20 та махсус тестларга жавоб бериши бўйича баҳоланади.
Бугунга қадар танловнинг 1,2-босқичлари кўтаринки кайфиятда ўтказилган бўлиб, биринчи босқичда жами 16985 нафар, иккинчи босқичда эса 483 нафар ўқувчи иштирок этди.
Танловнинг якуний вилоят босқичи жорий йилнинг 30 сентябрига қадар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу босқичда 3-ўринни эгаллаган иштирокчи 0,5 млн.сўм пул мукофоти, 2-ўринни эгаллаган иштирокчи 0,75 млн.сўм пул мукофоти ва 1-ўринни эгаллаган иштирокчи 1,0 млн.сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Якуний босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритган 13 нафар ижодкор ва иқтидорли ёшларимизга омад тилаб қоламиз!