Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ёш ходимлар Тошкентга саёҳат қилдилар

03.07.2024. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Махам-Чирчиқ” АЖнинг 50 нафар ёш ходимлари учун Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Бугунги кунда “Махам-Чирчиқ” АЖ корхонасида 1056 нафар ёшлар фаолият юритиб келмоқдалар. Ёшларни маънавий-маърифий қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш ходимлар маданий тадбирларга кенг жалб этиб келинмоқда. Жумладан, “Ўзкимёсаноат” АЖ  ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида тармоқ тизимида “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга  ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича 2024 йил учун “Йўл харитаси”га кўра  “Заковат” интеллектуал ўйинлари, “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида учрашувлар,  шунингдек, соғломлаштириш тадбирлари ва спорт мусобақалари кенг ўтказиб келинмоқда.

Ёш ходимлар иштирокида Тошкент шаҳрига ташкил этилган саёҳат ҳам маънавий-маърифий ишларнинг давоми бўлди.

Саёҳат давомида ёшлар пойтахтимизнинг  бир қатор тарихий ва кўнгилочар манзилларида бўлишди ва айни кунларда юртдошларимизнинг эътирофларига сазовор бўлаётган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильмини томоша қилдилар.

Самарқанд амири, буюк саркарда, Регистон бунёдкори Амир Баҳодир Ялангтўш ҳақидаги мазкур фильм томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Ёш ходимлар саёҳатдан бой таассуротлар билан қайтдилар. 

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси