Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ёш ишчи-ходимлар Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳатдалар

18.11.2021. 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Maxam-Chirchiq” АЖ раҳбарияти, касаба уюшмаси қўмитаси, ёшлар билан ишлаш комиссияси ва Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан корхонанинг фаол ёшлари учун Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди.

Айтиш керакки, сўнгги йилларда юртбошимиз ташаббуслари билан халқ фаровонлиги ва Ўзбекистон равнақи йўлида кенг кўламдаги ислоҳотлар,  бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ёшлар иштирокида ташкил этилган саёҳат ҳам айни бунёдкорликлар, жумладан, Тошкент шаҳрида бунёд этилган “Ғалаба боғи”, “Турин политехника музейи”, “Таshkent city”нинг “Planetarium” музейи йўналишида ўтказилди.

Шундан сўнг ёш саёҳатчилар гуруҳи Ўзбек миллий академик драма театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган “Иймон” спектаклини томоша қилиш учун олиб борилдилар.

Корхона ёшлари саёҳатдан юқори маънавий озуқа олиб, ватанпарварлик руҳи ва янги таассуротлар билан қайтдилар.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Click to listen highlighted text!