Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ёшлар билан мулоқот

28.06.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгаши раиси С.Файзиева Бўстонлиқ туманида ёшлар билан учрашди. Тадбирда туман ҳокими Ж.Аҳмедов, 200 нафарга яқин ёшлар ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этди.

Учрашув аввалида вилоят кенгаши раиси С.Файзиева касаба уюшмаларининг пайдо бўлиш тарихи, меҳнаткашларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқини англаб бориши, тизим равнақи ва соҳага оид бошқа жараёнлар ҳақида сўзлади. Шунингдек, аъзолик афзалликлари, яратилган имкониятлар, касаба уюшмаларининг ёшларни қўллаб-қувватлашдаги қадамлари, мақсадлари ҳақида батафсил тушунча берилди.

Шундан сўнг ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан масъулларга мурожаат қилишди. Мулоқот асноси муаммоларга ечим топишга қаратилган аниқ чоралар белгилаб олинди, улар юзасидан турли ташкилот ва муассасалар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Учрашув якунида 45 нафар энг фаол ёшга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат ваучерлари топширилди.

Нигора Раҳимжонова