Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ёшлар касаба уюшмалари фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлишди

17.02.2021. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 25 декабрдаги Ўзбекистон ёшлар форумида сўзлаган нутқида “Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлар ва масъул раҳбарлар ёшлар билан учрашувларни мунтазам равишда йўлга қўяди.” деб таъкидлаган эдилар. Бугунги кунда касаба уюшмалари федерацияси томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, маънавий дунёқарашини ўстириш, касаба уюшмалари фаолиятида фаол иштирокини таъминлаш, касаба уюшмалари тизимига ёш кадрларни тайёрлаш борасида тизимли ишлар амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Куни кеча Қўқон шаҳридаги «ҚЎҚОН БИОКИМЁ» акциядорлик жамиятида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Жамиятда меҳнат қилаётган ёшларга бугунги кунда вилоятимиз амалга оширилаётган ислоҳотлар, касаба уюшмалари фаолияти ва унда ёшларнинг ўрни, ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бирлашма томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан касаба уюшмалари фаолияти юзасидан берилган саволларга бирлашма Кенгаши раиси томонидан амалий мисоллар билан жавоблар берилди.

Шунингдек, учрашув якунида ёшларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан ташкил этилаётган сайҳатларга йўлланмалар тақдим этилди. 

Аброржон Отабоев 

Click to listen highlighted text!