Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Юридик клиникада учрашув

15.04.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қошидаги Юридик клиникада Америка Қўшма Штатлари меҳнат вазирлиги вакиллари Кристин Спардинг, Жасмин Уилан ҳамда АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ходими Марина Галкина билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда ЎзКУФК юридик бўлими, клиника мураббийлари ва волонтёрлари иштирок этди.

Меҳмонларга клиника фаолияти, веб-сайти, мурожаатларни онлайн рўйхатга олиш бўйича яратилган махсус дастур, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 20 йиллиги муносабати билан клиника томонидан ўтказилаётган “Меҳнат кодекси билимдони” онлайн викторинаси веб-саҳифаси намойиш қилиниб, маълумот берилди.

Шунингдек, меҳмонлар Касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги “Ишонч телефони” — 1092 қисқа рақами имкониятлари билан таништирилди. Телефон орқали мурожаатларни электрон рўйхатга олиш тартиби, мурожаатлар статистикаси, унинг жойлардаги вакилликлари фаолияти билан таништирилди. Касаба уюшмалари тизимида мурожаатларни кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш, меҳнат масалаларида жамоатчилик назоратини олиб бориш йўналишидаги ишлар катта қизиқиш уйғотди.

Меҳмонлар Юридик клиниканинг техник имкониятлари, тарғибот ишлари, клиника тренерлари ва волонтёрлари фаолияти, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш масаласида ЎзКУФК томонидан олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бердилар.