Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Заковат – интеллектуал билимлар беллашуви

23.08.2024. Самарқанд туманидаги “Сафеди” болалар оромгоҳида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тармоқ касаба уюшмалари туман ва шаҳар кенгашларининг жамоалари ўртасида мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Заковат” интеллектуал уйинининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

“Заковат” интеллектуал уйинида туман ва шаҳарларда ғолиб бўлган 18 та жамоалар беллашдилар.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлиб ўтган билимлар беллашуви якунида, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман бўлинмаси кенгашининг “Боғизағон” жамоаси 1-ўринни, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нарпай туман бўлинмаси кенгашининг “Устозлар” жамоаси 2-ўринни, Қўшработ тумани тиббоёт бирлашмаси бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг “Галактикос” жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоалар касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.