Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Зарар пуллари нега тўланмаган эди?

01.08.2022. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида ишловчи Зиёда Тоштемирова бир гуруҳ ходимлар номидан касаба уюшмаларига ариза билан келди.

Унинг айтишича, марказда зарарли иш шароитида ишловчи техник ходимларга бир неча йиллардан буён зарар пуллари тўланмасдан келинаётган экан.

Сир эмас, аксари иш берувчилар ойлик маош тўловлари қарздорлигидан бошқасини тан олмайди. Зарар ва бошқа тўловларга келганда қатор важ-корсонлар рўкач қилинади. Яхшики, ҳамма жойда ҳам эмас. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгаши меҳнат техник инспектори Муҳаммад Сатторов томонидан мурожаат ўрганилганда, маъмурият катта хайрихоҳлик кўрсатди. Эътиборли жиҳати, марказ раҳбарлари касаба уюшмалари ва ходимлар қўйган талаб ҳаққонийлигини тан олди.

– Марказда 2018 йилдан буён аттестациядан ўтган, хавфли ва зарарли омиллар мавжудлиги аниқланган иш ўринларида ишлаб келган ходимларга белгиланган тартибда қўшимча зарар пуллари тўланмаганини аниқладик, – дейди Муҳаммад Сатторов. – Раҳбариятга қонун талаблари тушунтирилди. Улар ўтган йиллар давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга киришди.

Иш берувчининг жиддий қарорини касаба уюшмалари ҳам, ходимлар ҳам кўп кутмади. Буни касаба уюшмаларига марказ маъмурияти вакили ва ходимлар томонидан келган кейинги хатлар ҳам исботлаб турибди. Марказ маъмурияти меҳнат муносабатларидаги нуқсонларни кўрсатиб, бартараф этиш га кўмак кўрсатгани учун, ходимлар эса тўланмай қолган зарар пуллари ундириб берилгани учун касаба уюшмаларидан миннатдор эканини баён этишган.

Касаба уюшмалари аралашуви билан 11 нафар техник ходимнинг пластик карталарига 118 миллион 283 минг 689 сўм миқдоридаги зарар пуллари ўтказиб берилди.

Нурилла Шамсиев

Click to listen highlighted text!