Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

«Заркент» сиҳатгоҳида мутахассислар малакаси оширилди

18.03.2024. Жорий йил 15-17 март кунлари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши тизимидаги туман-шаҳар тиббиёт бирлашмалари ва тиббиёт муассасалари касаба уюшмаси қўмиталари раислари учун Тошкент вилоятидаги «Заркент» сиҳатгоҳида малака ошириш ўқувлари бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотларини очиб берган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда касаба уюшмаларининг иштироки ҳақида сўз юритди. Шунингдек, ўқув машғулотларининг мақсад ва вазифалари, кун тартиби ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.

Дастлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши Ташкилий ишлар бўлими мудири Аброр Отабоев томонидан «Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш» ва «Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот сайловларни ўтказиш мавзулари бўйича семинар машғулотлари бўлиб ўтди. Машғулотлар давомида ҳисобот сайлов йиғилишига делегатларни сайлаш, тайёргарлик кўриш, олиб бориш тартиби ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва унинг Фарғона вилоят кенгаши мутахассислари томонидан «Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш», «Ташкилотларда меҳнат муҳофазасини кучайтириш ишларини тўғри ташкил қилиш», «Йўлланмалардан самарали фойдаланиш» мавзулари юзасидан ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув доирасида тингловчилар иштирокчида «Заковат» интеллектуал ўйини ҳам ўтказилди. Унда соҳа ходимларининг билимлари ва мантиқий фикрлаш доиралари синалди.

Якунда иштирокчиларга махсус Сертификатлар топширилди.

Ўқув иштирокчилари билим ва малакаларини ошириш билан бирга саломатликларини ҳам мустаҳкамлаб олдилар. 

Шоҳсултон Тўхтаматов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси