Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Жабрланувчига бир марталик бир йўла тўланадиган нафақа пули ва маънавий зарар Касаба уюшмалари аралашуви билан ундириб берилди.

19.11.2021. Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Уч ариқ МФЙ, Фирдавсий кўчаси 42-уйда яшовчи фуқаро Фозилов Отабек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига ариза билан мурожжат қилади.

Аризани Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси Бурханов Алишер томонидан ўрганилганда, хақиқатдан ҳам Фозилов Отабек Ш.Рашидов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 140 йўл бўлими ишчиси лавозимида ишлаб 2019 йилнинг 1 июль куни гуруҳий йўл транспорт ходисасига учраб тан жарохати олганлиги, йўл транспорт ходисаси ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклдаги далолатнома расмийлаштирилиб иш берувчи томонидан тасдиқланганлиги, Ш.Рашидов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ҳисобга олинганлиги, Жиззах туманлараро 29-сонли ТМЭКнинг 2019 йилнинг 19 декабридаги № 011376 сонли хулосасида жабрланувчи Фозилов Отабекга III-гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги аниқланди.

Ш.Рашидов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси иш берувчиси жабрланувчи Фозилов Отабекга бир йўла тўланадиган нафақа пули 23257815,6 (йигирма уч миллион икки юз эллик етти минг саккиз юз ўн беш сўм олти тийин) сўмни ўз вақтида  тўлаб бермаганлиги мурожаатнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ш.Рашидов йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси иш берувчисига, жабрланувчи Фозилов Отабекга бир йўла тўланадиган нафақа пули 23257815,6 (йигирма уч миллион икки юз эллик етти минг саккиз юз ўн беш сўм олти тийин) сўмни 7 (етти) кун муддат ичида тўлаб беришлик ҳақида 2021 йилнинг 13 сентябрь куни №01-07/1149 сонли тақдимнома киритди.

Бироқ, Ш.Рашидов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тақдимномани кўриб чиқганлиги тўғрисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига жавоб бермаганлиги сабабли низони суд тартибида ҳал қилишлик учун Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди 2021 йилнинг 05 ноябрь куни Даъво аризани кўриб чиқиб, Суд жараёнига қадар Ш.Рашидов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси иш берувчиси жабрланувчи Фозилов Отабекга бир йўла тўланадиган нафақа пули 23257815,6 (йигирма уч миллион икки юз эллик етти минг саккиз юз ўн беш сўм олти тийин) сўмни тўлаб берганлигини инобатга олиб, Ш.Рашидов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан жабрланувчи Фозилов Отабекнинг фойдасига 3 000 000 (уч миллион) сўм маънавий зарар ундириш тўғрисида Ҳал қилув қарори чиқарди.

А.Бурханов

Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси

 

Click to listen highlighted text!