Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Жабрланувчининг қонуний манфаатлари касаба уюшмалари аралашуви билан тикланди. “Энди навбат ижрога”

14.01.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Халқобод ҚФЙ, Янгихаёт маҳалласи, Темир йўл кўчаси 20-уйда яшовчи фуқаро Махкамов Хайрулло 2021 йил 1 март  куни иш вақтида олган тан жарохати бўйича бир йўла тўланадиган нафақа пули ҳамда  ойма-ой тўланиши лозим бўлган соғлиғига шикаст етказилганлиги билан боғлиқ холдаги зарар пуллари Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчиси томонидан ўз вақтида тўланмаётганлиги сабабли ундириб берилишида амалий ёрдам сўраб ариза билан мурожаат қилди.

Ариза Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси Бурханов Алишер томонидан ўрганилганда, хақиқатдан ҳам Махкамов Хайрулло Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида 2018 йилнинг 2 апрелидан навбатчи шифокор лавозмида ишлаб келаётганлиги, 2021 йил 01 март куни Тез тиббий ёрдам чақируви бўйича Ш.Рашидов тумани, Халқобод маҳалласи, Ш.Рашидов кўчаси 67-уйга боришлари бўйича Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмасидан кўрсатма олганлиги, кўрсатма бўйича Халқобод маҳалласи, Ш.Рашидов кўчаси 67-уйга борганлиги, беморнинг ўғли Обидов Достон хеч бир сабабсиз Махкамов Хайруллони уриб тан жарохати етказганлиги, бахтсиз ҳодиса вилоят Бандлик бош бошқармаси буйруғи асосида тузилган махсус текшириш комиссияси томонидан текширилганлиги, бахтсиз ҳодисани ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилганлиги, иш берувчи томонидан тасдиқланганлиги ва Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳисобга олинганлиги ҳамда Жиззах вилоят 27-сонли Бош ТМЭКнинг 2021 йил 19 июлдаги № 0002027 хулосасида II-гуруҳ ногиронлиги, касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлик даражаси 80% деб белгиланганлиги аниқланди.

Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчиси жабрланувчи Махкамов Хайруллога бир йўла тўланадиган нафақа пули 60542908 (олтмиш миллион беш юз қирқ икки минг тўққиз юз саккиз) сўмни ўз вақтида тўлаб бермаганлиги мурожаатнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчисига, жабрланувчи Махкамов Хайруллога бир йўла тўланадиган нафақа пули 60542908 (олтмиш миллион беш юз қирқ икки минг тўққиз юз саккиз) сўм ҳамда ойма-ой тўланиши лозим бўлган 31285159 (ўттиз бир миллион икки юз саксон беш минг бир юз эллик тўққиз) сўмни 7 (етти) кун муддат ичида тўлаб бериш ҳақида 2021 йилнинг 15 ноябр куни №01-07/1346 сонли тақдимнома киритилди.

Бироқ, Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчиси тақдимномани кўриб чиқганлиги тўғрисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига маълумот бермаганлиги сабабли низони суд тартибида ҳал қилишлик учун жабрланувчи Махкамов Хайруллонинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди 2021 йилнинг 23 декабр куни даъво аризани кўриб чиқиб, Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмасидан жабрланувчи Махкамов Хайруллонинг фойдасига бир йўла тўланадиган нафақа пули 60542908 (олтмиш миллион беш юз қирқ икки минг тўққиз юз саккиз) сўм, ойма-ой тўланиши лозим бўлган соғлиғига шикаст етказилганлиги билан боғлиқ холдаги зарар 31285159 (ўттиз бир миллион икки юз саксон беш минг бир юз эллик тўққиз) сўм ҳамда 5000000 (беш миллион) сўм маънавий зарарни жами 96828067 (тўқсон олти миллион саккиз юз йигирма саккиз минг олтмиш етти) сўм ундирилиши тўғрисида Ҳал қилув қарори чиқарди.

Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси

А.Бурханов

Click to listen highlighted text!