Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Жамоа шартномаси хотин-қизлар манфаатига хизмат қилмоқда

img_1881-2

22.01.2016. Қашқадарё вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг Хотин-қизлар комиссияси томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларнинг жамият ва оиладаги мавқеини, ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида ибратли  ишлар амалга оширилаяпти.

Хусусан, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати тармоғининг Қарши шаҳридаги ташкилот ва муассасаларида Жамоа шартномалари орқали икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган 64 нафар ёш онага 6,9 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган 235 та оила фарзандлари учун 18 млн. сўмлик ўқув қуроллари, дарсликлар олиб берилди. 53 нафар болали аёлга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланди. Шунингдек, иш жойларида хотин-қизлар учун алоҳида  кийиниш, дам олиш ва аёллар гигиенаси хоналари ташкил этилишига эришилди.

Қашқадарё вилоят давлат архив иши бошқармаси, вилоят синов ва сертификатлаштириш бошқармаси, “Қашқадарё экспертиза” шўъба корхонаси, Қарши ногирон болалар “Мурувват” уйи, вилоят ногиронларни реабилитация қилиш марказларида белгиланган тартибда аёллар учун сут ва сут маҳсулотлари, махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий гигиена воситалари бепул берилмоқда.