Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Женева учрашувларида келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

27.03.2024. Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бир қаторда хорижий давлатларнинг касаба уюшма марказлари, халқаро касаба уюшмалари бирлашмалари, нуфузли халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни ривожлантириш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюроси (ACTRAV) билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, биргаликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан қўшма тардбирлар режаси қабул қилиниши анъанага айланди.

Халқаро меҳнат ташкилоти Меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюроси (ACTRAV)нинг Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Сергеюс Гловацкас таклифига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси Женева (Швейцария) шаҳрига ташриф буюрди. Мазкур ташрифдан кўзланган мақсад – Меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюроси (ACTRAV) билан 2024 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режасини имзолаш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олишдир.

Айни кунда Женевада расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси ҳамда ХМТ Меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюроси (ACTRAV) раҳбарияти ва департамент раҳбарларининг учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Куннинг биринчи яримида  UNI GLobal халқаро касаба уюшмасининг  Женевадаги вакилли Гидре Лелите билан учрашув булиб ўтди ва унда 2023 йилда бўлиб ўтган 6-Бутунжахон Конгрессида Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши  UNI GLobal халкаро касаба уюшмасининг Осиё Кенгашига аъзоси булиб сайланганлигини таъкидлаб ўтди.  UNI GLobal халқаро касаба уюшмасининг Осиё Кенгашининг 2024 йилга мўлжалланган тадбирлар билан таништирди ва Ўзбекистон Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмасининг UNI GLobal халқаро касаба уюшмасига аъзоллика ўтиши масаласи ҳам мухокамалар давомида ўрин олди.

Шу билан бирга кун тартибида Халкаро Мехнат Ташкилоти минтақавий бюроси директори Беата Андрес билан Европа ваколатхоналарининг устувор йўналишлари ва келаждаги режалари борасида мухокамалар ўтказилди.

Ана шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси аъзолари ва Халқаро меҳнат Бюроси халқаро меҳнат нормалари бўйича Департаментининг ҳуқуқий масалалар бўйича бош мутахассиси Виктор Хуго ўртасида бўлиб ўтди.

Виктор Хуго суҳбат аввалида сўнгги 7 йил давомида Ўзбекистон Республикасига стандартларни қўллаш бўйича Экспертлар қўмитаси томонидан танқидий мулоҳазалар билдирилмаганини таъкидлади.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси, унга киритилаётган ўзгаришлар хусусида ҳам сўз борди. Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилотининг 87-Конвенцияси ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Юридик бўлими мудири Премкулов Хамидулла 87-Конвенциянинг айрим жиҳатлари батафсил баён этилган янги қонун ҳужжатлари ва қонунлар хусусида тўхталиб ўтди.

Учрашув якунида ХМТ вакиллари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келгусидаги ҳамкорлик алоқалари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси халқаро бўлими