Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Жиянбоевга иш ҳақи нотўғри ҳисобланган

07.04.2023. Мусо Жиянбоев 2014 йил ноябрь ойидан буён Шовот тумани тиббиёт бирлашмаси меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлик техникаси мухандиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бирлашмада ўрганиш ўтказилганида унга ЯТСга кўра 2014 йилдан буён тўртинчи, 2022 йил августь ойидан еттинчи разряд бўйича лавозим маоши тўлаб келингани аниқланди. Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 6-тартиб рақамида кўрсатилган «Олий маълумотли муҳандислар, мутахассислар ва инспекторлар»га ЯТСга кўра еттинчи разряд бўйича лавозим маоши тўлаш кўрсатилган.

Қолаверса, бирлашма бухгалтерияси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 16 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча турдаги бюджет муассасаларининг бошқа (бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи) ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тариф разрядларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи талабини ҳам бажармасдан келган.

Ушбу ҳолат юзасидан иш берувчига тегишли кўрсатма берилди.

Кўрсатмага асосан М.Жиянбоевга 2019 йилдан 2022 йилгача бўлган фурсат учун жами 10 205 598 сўм ўртадаги нотўғри тўланган фарқ қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ойлик маошига қўшиб берилди.

Халилулла Исоқжонов

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича меҳнат техник инспектори