Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Журналистлар касаба уюшмалари эъзозида

27.06.2023. Мамлакатимизда касаба уюшмаари томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказишда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнатлари таҳсинга лойиқ.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши томонидан “27 – июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан вилоятда меҳнат қилаётган фидоий, заҳматкаш соҳа ходимларидан бир гуруҳи рағбатлантирилди.

Журналистларнинг касб байрамига бағишланган тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларининг касаба уюшмалари фаолиятини кенг ёритишда муҳим ўрин тутиши, бевосита улар орқали кенг жамоатчилик билан алоқалар кучайиб бораётганлигини таъкидланди.

Тадбирда иштирок этган тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят кенгашлари раҳбарлари, йирик бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ҳам журналистларни касб байрами муносабати билан самимий қутладилар.

Тадбирга таклиф этилган иодкорларга касаба уюшмалари совғалари топширилди.

Н.Нурмонова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят вилоят Кенгаши бўлим мудири