Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

«ЗОМИН» санаторийси

20.09.2013. Жиззах вилоятидаги иқлимий курорт, Туркистон тоғ тизмасининг шимолий этакларида, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда, қўриқхона худудида жойлашган. Чиройли тоғ манзараси, мусаффо ҳаво, қуёш нурларининг мўллиги, ультрабинафша нурларининг юқорилиги иқлимий профилактик ва терапевтик муолажалар ўтказишга қулай шароитлар яратади.

Даволаниш учун кўрсатмалар: нафас олиш аъзолари ва нерв тизими касалликлари (функционал).

Санаторийда 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни ота-оналари билан бирга қабул қилиш учун “Она-бола” бўлими ташкил этилган.

«Зомин» санаторийси энг сўнгги русумдаги замонавий даволаш-ташхислаш аппаратлари билан жиҳозланган.

Асосий даволаш омили тоғ иқлимидир. Бундан ташқари, сув билан даволаш (сунъий марваридли, йод-бромли, игна баргли ванналар, душлар, сув ҳавзаси), физиотерапевтик, даволаш бадан тарбияси, терренкур, уқалаш, сауна ҳамда бронхиал астмали беморларни даволаш учун галокамерадан фойдаланилади.

 

Ётоқ биноси шинам, бир ва икки ўринли хоналардан ташкил топган.

Санаторийда шунингдек, клуб, кутубхона, болалар учун аттракционлари бўлган ўйин хоналари, спорт майдончалари мавжуд. Дам олувчилар учун экскурсиялар ташкил этилади.

Манзил: Жиззах вилояти, Зомин тумани, «Зомин»  санаторийси