Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

31.05.2024. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ҳамда Федерациянинг ҳудудий кенгашлари томонидан Республикамизнинг барча ҳудудларида меҳнаткашлар фарзандлари учун тантанали байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча Федерациянинг Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилди.

Мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ички ишлар идоралари ходимлари фарзандлари ҳамда эҳтиёжманд оилалар ўғил-қизлари учун Бухоро вилоят қўғирчоқ театрида  ташкил этилган “Мўжизалар  олами” номли байрам томошаси болажонларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Қизиқарли саргузаштларга бой томошадан сўнг болажонлар иштирокида “Музқаймоқ party” тадбири ўтказилди.

Бундан ташқари Бухоро ногирон болалар учун мурувват уйида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Бухоро вилоят кенгаши томонидан тантанали байрам тадбири ҳам ташкил этилди.

Тадбирда муассасадаги болажонларга байрам совғалари ва музқаймоқлар улашилди. Шунингдек, Оилавий болалар уйи фарзандлари холидан хабар олиниб, уларданг 9 нафарига спорт анжомлари, кийим-кечаклар ва бадиий китоблар ҳадя этилди.

Айни кунларда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган тадбирлар вилоят  бўйлаб давом этмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати