Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24

Касаба уюшмаси ташкилоти қандай тузилади?

Агар корхона, ташкилот, муассасада касаба уюшмаси ташкилоти бўлмаса у қандай тузилади?

Агар Сиз меҳнат қилаётган корхона, ташкилот, муассасада касаба уюшмаси ташкилоти бўлмаса, камида 5 нафар ҳамкасбларингиз билан биргаликда уни ташкил этишингиз мумкин.
Бунинг учун қайси тармоқ касаба уюшмасига кирмоқчи бўлсангиз ўша тармоқ касаба уюшмасининг устави билан танишиб чиқинг.
Шундан сўнг корхона (ташкилот, муассаса) меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (умумий йиғилиш чақиришнинг имкони бўлмаган йирик корхоналарда конференция) ўтказилиб, касаба уюшмаси ташкилотини тузиш ва қайси тармоқ касаба уюшмаси тизимига кириш ҳақида қарор қабул қилинади.
Йиғилиш (конференцияда) шунингдек:
– 15 нафаргача касаба уюшмаси аъзосини бирлаштирган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотида – касаба уюшмаси ташкилотчиси, унинг ўринбосари ва ғазначи;
– 15 ва ундан ортиқ касаба уюшмаси аъзоларини бирлаштирган бошланғич ташкилотда – касаба уюшмаси қўмитаси ва (агар бошланғич ташкилот алоҳида ҳисоб рақамига эга бўлса) тафтиш комиссияси сайланади.
Бошланғич ташкилот ташкил этилгандан сўнг ўн кун муддатда бу ҳақда қайси тармоқ касаба уюшмасига кирилмоқчи бўлса, шу касаба уюшмасининг ҳудудий ташкилотига (туман, шаҳар кенгаши, вилоят бирлашган қўмитасига), улар бўлмаган тақдирда эса – касаба уюшмаси Республика кенгашига хабар қилинади.
Бошланғич ташкилотнинг мазкур хати асосида касаба уюшмасининг юқори ташкилоти бошланғич ташкилотни касаба уюшмаси хизматига қабул қилиш, унинг ҳисоб рақамини очиш ва муҳрини тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Касаба уюшмаси ташкилоти тузиш учун керакли ҳужжатлар намуналари

Print Friendly
Click to listen highlighted text!