Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Давра суҳбати

27.06.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий Кенгашининг мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгашининг мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши раиси Назира Тоғаева, вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Нормурод Исоқов, Таълим ва ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Анора Бобомуродовалар, тармоқ касаба уюшмаси раислари, вилоят кенгашининг аппарати ходимлари, йирик бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирок этди.

Давра суҳбатини вилоят кенгаши раиси кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Нормурод Исоқов, Анора Бобомуродовалар сўзга чиқиб, мавзу юзасидан нутқ сўзлади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар халқимизнинг хоҳиш истаги, эзгу мақсадлари ифодаси ҳамда демократик ислоҳотларнинг мантиқий давоми эканлиги таъкидланди.

Тадбир доирасида касаба уюшмалари тизимидага ҳар бир меҳнат жамоасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси” мавзусида тадбирлар ўтказилишига келишиб олинди.

Тадбир якунида конституциявий ислоҳотлар борасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши бўйича сиёсий билимларини ошириш, таклиф ҳамда мулоҳазаларини жамлаш вазифалари қўйилди.

Ўразова Дилафрўз

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси