Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

2 632 745 сўм миқдоридаги товон пули ундирилди

28.01.2020. 2019 йилнинг 14 октябрь куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига Жиззах шаҳри, Тинчлик маҳалласи, Камарли кўчаси 18-уйда яшовчи фуқаро Қаршибоев Алишер ариза билан мурожаат қилган.

Аризада фуқаро Қаршибоев Алишер 2017 йил 14 октябрь куни Мирзачўл туманига пахта йиғим-теримида иштирок этиш учун ҳамкасблари билан бораётганда йўл-транспорт ҳодисага учраган ва тан жароҳати олган.

Содир бўлган, йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчи Қаршибоев Алишернинг турмуш ўртоғи Қ.Қаршибоеванинг берган аризасидан сўнг 2018 йил 26 мартда вилоят Бандлик бош бошқармасининг буйруғи асосида тузилган махсус текшириш комиссияси томонидан текширилган ва комиссия йўл-транспорт ҳодисасини ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топиб, Н-1 шакли далолатнома билан расмийлаштирилган, иш берувчи томонидан тасдиқланган ва вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан ҳисобга олинган.

Қаршибоев Алишерга олган тан жароҳати оқибатида Жиззах вилоят 29-сонли ТМЭКнинг 2018 йил 2 апрелдаги 16-А серияли №246163-сонли хулосасига кўра 2-гуруҳ ногирони, касбга оид меҳнат қобиляти йўқотганлик даражаси 40% фоиз қилиб белгиланган.

Унга 2019 йил ногиронлик гуруҳи ва касбга оид меҳнат қобилятини йўқотганлик даражаси қайта кўриб чиқилиб, Жиззах вилоят 29-сонли ТМЭКнинг 2019 йил 2 майдаги 14-С серияли №002227-сонли хулосасига кўра 2-гуруҳ ногирони, касбга оид меҳнат қобиляти йўқотганлик даражаси фоизда 40% қилиб 2019 йил 2 майдан 2020 йил 1 июнгача белгиланган бўлсада, вилоят Бандлик бош бошқармаси иш берувчиси томонидан жабрланувчи Қаршибоев Алишерга етказилган зарар бўйича товон пулларини 2019 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 1 октябригача тўланмасдан келинган.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси кенгаши томонидан вилоят Бандлик бош бошқармаси иш берувчиси номига Меҳнат кодексининг 9-моддасига асосан жабрланувчи Қаршибоев Алишер Абдуҳошимовичга касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси 40% етказилган зарар бўйича 2019 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 1 октябрига қадар бўлган 2 632 745, 93 (икки миллион олти юз ўттиз икки минг етти юз қирқ беш сўм тўқсон уч тийин) миқдоридаги товон пули тўланишини ва ушбу тақдимноманинг кўриб чиқилиш натижаси ҳақида Бирлашма кенгашига етти кун муддатда ёзма жавоб беришни сўраб 2019 йил 22 октябрда № 01-07/1056-сонли тақдимнома киритилган.

Касаба уюшмаларининг аралашуви билан вилоят Бандлик бош бошқармаси иш берувчиси томонидан, жабрланувчи Қаршибоев Алишер Абдуҳошимовичга касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси 40% миқдорида етказилган зарар бўйича 2019 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига қадар бўлган 2 632 745, 93 (икки миллион олти юз ўттиз икки минг етти юз қирқ беш сўм тўқсон уч тийин) миқдоридаги товон пули тўлаб берилди.