21.05.2015. 2015 йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳрида Федерация Кенгаши Раёсатининг 21-мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис кун тартибига касаба уюшмалари фаолиятига оид 9 та масала киритилди ҳамда муҳокама этилди.
Мажлисда, аввало, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2015 йил 1-чораги давомидаги фаолияти тўғрисида ахборот берилди, унда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, мавжуд хато ва камчиликлар ҳам танқидий кўриб чиқилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, Федерацияси Кенгашининг «Кексаларни эъзозлаш йили» дастури ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар батафсил муҳокама этилди, 2015 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ёзги мавсумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.
Мажлисда «Ўзбекистон касаба уюшмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисидаги Низом» лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди ва тасдиқланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг аҳоли бандлигини таъминлаш ва коллеж битирувчиларининг ишга жойлаштирилишида кўмаклашиш борасидаги чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилинди.
Мажлисда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида қарорлар қабул қилинди.