Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

7 апрель – «Бутун жаҳон саломатлик куни» касаба уюшмалари эътиборида

07.04.2022. Бутунжаҳон саломатлик куни – сайёрамиз аҳолисининг ҳар бир фуқароси эътиборини соғлиқни сақлаш учун биргаликда ҳаракат қилишга, саломатлик, кўтаринки кайфият, фаровонлик билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга кўмаклашадиган кундир.

Саломатлик кунини нишонлаш 1950 йилдан анъанага айланган бўлиб, ҳар йили “Жаҳон соғлиқни сақлаш куни” аҳолига саломатлик инсон ҳаётида жуда муҳимлигини англатиш мақсадида кўплаб тарғибот дастурлари ишлаб чиқилади.

Ушбу йўналишдаги тадбирлар “Фаоллик – узоқ умр кўриш йўли”, “Иқлим ўзгаришидан саломатликни асранг”, “1 000 шаҳар – 1 000 ҳаёт”, “Урбанизация ва саломатлик” каби айни йўналишдаги глобал муаммоларга бағишланган турли шиорлар остида ўтказилади.

Бугунги кунда мазкур сана муносабати билан юртимизда ҳам кенг аҳоли қатламини қамраб олган ҳолда кўплаб тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, ушбу сана муносабати билан Федерациянинг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан жорий йилнинг 7 апрель куни эрта тонгдан Нукус шаҳридаги “Дўстлик” канали бўйлаб “Туран” спорт майдонигача бўлган масофада юриш марафони ўтказилди.

Марафонда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 1 000 га яқин ёшлар фаол иштирок этди. Иштирокчилар тадбирни эрталабки бадантарбия машқлари билан якунладилар.

***

Сана муносабати билан 7 апрель куни соат 7:00 да Федерациянинг Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан ҳам вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида “Саломатлик сари” шиори остида юриш марафони ўтказилди.

Марафон Навоий шаҳридаги “Нуронийлар маскани” биноси олдидан “Ёшлик кўли” атрофи бўйлаб амалга оширилди.

Тадбир давомида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳамда корхона ва муассасаларда фаолият олиб бораётган 2 000 га яқин ишчи-ходимлар иштирок этди. Уларнинг 800 нафардан зиёдини ёш ходимлар ташкил қилди.

***

Сана муносабати билан корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ёшлар билан ишлаш, уларни оммавий спорт машғулотларига жалб қилиш мақсадида Федерациянинг Тошкент вилояти ҳудудий Кенгаши томонидан ҳам Бекобод шаҳридаги “Ёшлар” боғида “Ўзметкомбинат” АЖ ёшлари иштирокида юриш марафони ташкил этиб, тадбирда меҳнат жамоаларидаги 200 нафардан зиёд ёшлар жалб қилинди.

Бу каби тадбирлар республиканинг бошқа вилоят Касаба уюшмалари кенгашлари томонидан ҳам ўтказилиб келинмоқда.