22.05.2026. 21 май — “Кутубхоначилар куни” муносабати билан Урганч шаҳридаги 5-сон умумий ўрта таълим мактабида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ. Зарипов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М. Раҳимова, вилоятдаги умумтаълим мактаблари кутубхоначилари ҳамда соҳа фидойилари иштирок этдилар.
Сўзга чиққанлар кутубхоначиларни касб байрами билан самимий табриклаб, уларнинг ёш авлодни китобсеварлик, маънавият ва маърифат руҳида тарбиялаш, шунингдек, китобхонлик маданиятини юксалтиришдаги беқиёс ҳиссасини алоҳида таъкидладилар.
Тадбир доирасида “Ишонч” газетасининг Хоразм вилояти бўйича мухбири, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси Муҳаббат Тўрабоеванинг “Ўзгариш эҳтиёжи” китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.Байрам тадбири якунида вилоятда самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фаол ва ташаббускор кутубхоначилар муносиб тақдирланиб, уларнинг соҳа ривожига қўшаётган ҳиссаси эътироф этилди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский