10.08.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан республикамиздаги вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” учун Республика мусобақаси жорий йилнинг 18-20 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад вазирлик ва жамоат ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, спорт ва жисмоний тарбия ходимлар кундалик иш жарёнининг бир бўлагини ташкил этишини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури оммавийлигини оширишдан иборатдир.
Мусобақада республикамизда фаолият кўрсатаётган 24 та вазирлик, идора ва жамоат ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлардан таркиб топган жамоалар ўзаро мусобақалашадилар.
УНУТМАНГ, СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИДИР