Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг 2014-2020 йилларга мўлжалланган Стратегик дастури” доирасидаги тадбирларни амалга ошириш бўйича
ТЕНДЕР САВДОЛАРИ ЎТКАЗИЛИШИНИ ЭЬЛОН ҚИЛАДИ
Лойиҳа номи:
“Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг комплекс интергаллашган ахборот тизимини яратиш (шифр: KasabaKIAT)” (2-босқич).
Лойиҳанинг максимал қиймати: 2,2 миллиард сўм.
Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2 йил (январь, 2017 й. – декабрь, 2018 й).
- Тендер савдолари очиқ турда ўтказилиб, унда танлов шартларини бажара оладиган, мулкчилик шаклидан қатъий назар, юридик мақомга эга бўлган, ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тендер савдоларида иштирок этиши тақиқланмаган барча корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.
- Ишчи орган: «TUNE Consulting» МЧЖ
Манзил: Тошкент ш., 100015, Ойбек кўчаси, 59,
Телефонлар: +998 95 142-91-16 (иш), +998 90 979-03-68 (моб.)
e-mail: info@tuneconsulting.net
- Тендер савдоларида қатнашиш шартлари: Тендер ҳужжатларида кўрсатилган.
- Тендер ҳужжатларининг нархи: 300 000 (уч юз минг) сўм.
- Тендер ҳужжатларини олиш учун юқорида кўрсатилган манзил бўйича тендер комиссиясининг ишчи органига мурожаат этиш мумкин (тендер ҳужжатларини олиш учун учинчи шахс томонидан пул тўловларини амалга оширилиши тақиқланади).
- Тендер савдосида қатнашиш учун ариза ва таклифлар Ишчи орган томонидан юқорида кўрсатилган манзил бўйича 2016 йил 30 декабр соат 17:00 гача қабул қилинади (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).
- Тендер таклифини кафолатловчи закалат миқдори лойиҳанинг максимал қийматининг 1% ташкил этади
Ko’rishlar | [post_view] |