Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ҳайратлар маскани

10.07.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг март ва июнь ойларида 877 нафар сурхондарёликнинг Хоразм диёрига саёҳати уюштирилди.

– «Аёллар дафтари»да рўйхатда тураман, – дейди термизлик Меҳваш Худойбердиева. – Касаба уюшмаларининг қўллаб-қувватлаши билан Хоразмга бориб келдим. Гўзал манзаралар ва бунёдкорлик ишлари ҳайратимни оширди.

Бу каби саёҳатларни йил давомида амалга ошириш режалаштирилган.

Рустам Давлатов