Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Алоқачилар қандай шароитларда ишлаяпти?

11.03.2022. Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши соҳа корхоналарида ходимлар ижтимоий ҳимоясини ҳамда иш жойларида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Айни вақтда кенгаш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари бандлари ижроси жойларда қандай таъминланаётганини ўрганмоқда.

Хоразм вилоятида тармоқ тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда ўтказилган ўрганишлар натижалари мутасаддилар иштирокида уюштирилган амалий семинарда танқидий таҳлил қилинди.

– Иш берувчилар ҳамда касаба уюшмаси қўмиталари ҳар бир ходим билан олиб борилаётган ишларга таҳлилий-танқидий ёндашиши, замон билан ҳамнафас, ташаббускор бўлмоғи лозим, – дейди Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Юнус Ғапуров. – Ўрганиш жараёнида ижтимоий шериклик доирасида қатор ишлар қилинганига гувоҳ бўлдик. Ходимлар меҳнати муносиб рағбат топмоқда. Бироқ камчиликлар ҳам йўқ эмас. Айтайлик, жамоа шартномасида иш ҳақи ҳар ўн беш кунда тўланиши белгиланиб қўйилгани ҳолда, ҳар ойда бир марта тўланаётган ҳолатларни кўрдик. Меҳнат таътилларини расмийлаштиришда, таътил пулларини тўлашда айрим нуқсонларга йўқ қўйилган.

– Ходимларнинг меҳнат муҳофазасини кучайтириш, муносиб иш шароитлари яратиш юзасидан ҳам бир қатор тавсиялар бердик, – дейди ўрганишларда иштирок этган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгашининг меҳнат техник инспектори Эркинбой Байжанов.

Семинар давомида бу борада эришилган муваффақиятлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳам таҳлил қилинди.

Тармоқ республика кенгашининг малакали мутахассислари жамоа шартномаси ижросини таъминлашда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, меҳнат муҳофазаси, ҳужжатларни юритиш тартиблари, аёллар ва ёшлар учун белгиланган имтиёзларнинг кафолатланиши юзасидан тегишли тавсия ва тушунтиришлар бердилар.

Муҳаббат Тўрабоева