Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Aвиация тармоғи тизимида «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

07.09.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерцияси Ижроия қўмитаси қарорига асосан ҳар 2 йилда ўтказиладиган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови жорий йилда Республикамиз бўйлаб юқори савияда ўтказилди. Касаба уюшмалари фаолияти натижаларини сархисоб қиладиган ушбу-кўрик танлов Авиация ходимлари касаба уюшмаси тармоғида кўтаринки рухда якунига етди.

Хусусан, жорий йилнинг июнь-июль ойларида тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда кўрик-танловнинг биринчи босқичи ўтказилди. Республика-тармоқ босқичида республикамизнинг барча худудларидан 14 та бошланғич ташкилот иштирок этди.

Авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашида тузилган комиссия аъзолари бошланғич ташкилотлар фаолиятининг барча устувор йўналишларига оид фаолиятини синчковлик билан ўрганиб чиқдилар. Хусусан, улар фаолиятида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи қарорлари ижросини таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашида тузилган комиссия томонидан барча тақдим этилган ҳужжатлар “Энг намунали бошланғич ташкилот кўрик-танлови тўғрисидаги Низом” асосида кўриб чиқилиб, белгиланган мезонларга мувофиқ холис баҳолаб чиқилди.

Кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш тадбирида ғолиблар икки йўналиш бўйича эълон қилинди.

Яъни, раислари асосий ишидан озод қилинган бошланғич касаба уюшма қўмиталари ўртасида:

1-чи ўрин – “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖ касаба уюшма қўмитасига;

2-чи ўрин – “Uzaeronavigatsiya” маркази касаба уюшма қўмитасига;

3-чи ўрин – “I.Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti” МЧЖ касаба уюшма қўмитасига насиб этди.

Раислари асосий ишидан озод қилинмаган бошланғич касаба уюшма қўмиталари ўртасида эса:

1-чи ўринни – “Nukus xalqaro aeroporti” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси;

2-чи ўринни – “Uzaviatsiya” Агентлиги касаба уюшма қўмитаси;

3-чи ўрин – “Urganch xalqaro aeroporti” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси қўлга киритди.

Барча ғолиб ва совриндорлар Авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг махсус дипломи ва мукофотлари билан тақдирланди.

– Бошланғич касаба уюшма қўмиталари ишида ўзига хос изланишлар ва уларнинг самарасини кўриб ниҳоятда мамнун бўлдик, – деди тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашида тузилган комиссия раиси А.Абдувалиев. – Улар топширган ишлар, уларнинг фаолияти албатта тарихда қолади. Бизда бундан аввалги танловлар хужжатлари ҳам сақланган. Уларни баъзида варақлаб хотираларни ёдга оламиз! Амалга оширилган ишлардан ғуруланамиз! Эртага ёш авлод, биздан кейинги кадрлар бу ишларни варақлаб ходимлар манфаати ва ижтимоий ҳимояси йўлида амалга оширилган ишлардан ўрнак олади, зеро инсон манфаати ва қадрини юқори ўринга қўядиган давлатнинг келажаги буюк бўлади.

 А.Юлдашев

Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ва ҳалқаро ишлар бўйича етакчи мутахассиси