Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Аёллар – ардоқда

15.03.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти кенгаши томонидан Нишон тумани ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Замира Аҳмедова, вилоят ўрмон хўжалиги ходимаси Муҳаббат Бердиева, Қашқадарё вилояти қўриқлаш бошқармаси оператори норчучук қиличовага «Умид гулшани» санаторийсига бепул йўлланма тақдим этилди.

Яккабоғ туманидаги 1­-сонли болалар ва ўсмирлар мактабида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Яккабоғ тумани кенгаши томонидан «Хотин­қизлар спартакиадаси» ўтказилди. Баҳсларда педагоглар нафақат таълим беришда, балки спорт майдонида ҳам шиддатли ва шижоатли эканини исботлашди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шаҳрисабз шаҳрида ҳам 250 нафар педагог аёл иштирокида қизиқарли спорт тадбири ўтказилди. Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси Шаҳрисабз шаҳри кенгаши томонидан 45 нафар хотин­қизнинг Бухорои шарифга саёҳати уюштирилди.

Ғузордаги 34­-умумтаълим мактабида уюштирилган спорт фестивалида тумандаги таълим муассасаларида меҳнат қилаётган хотин­қизлар спортнинг арқон тортиш, армрестлинг, волейбол, шашка, дартс турлари бўйича беллашди. Ғолиб ва совриндорлар Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ғузор тумани кенгаши томонидан муносиб тақдирланди.

Акмал Абдиев