Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони

07.03.2022. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан улуғ қадрият бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида янги Ўзбекистонда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, опа-сингилларимизнинг жамият ҳаётидаги мақоми ва обрў-эътиборини янада ошириш борасида  амалга ошириб келинаётган  ишлар бунинг ёрқин далилидир.

Байрам муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан “Хотин-қизларни эъзозлаш хафталиги”да “Аёлни эъзозлаш – эзгулик  ва  адолат  мезони” деган ғояни ўзда мужассам этган туркум тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, “Танҳо” тантаналар саройида “Аёлни эъзозлаган юрт” мавзусида ўтказилган маданий-маърифий тадбирда жамият ҳаётининг турли жабҳаларида, шу жумладан, давлат ташкилотлари, тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш, таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида, шунингдек, бошқа тармоқлар тизиидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда самарали фаолият юритаётган фаол хотин-қизлар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиб, меҳнат фахрийлари шарафланди.

Тадбирда  сўз олган Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерациясининг Сурхондарё  вилояти Кенгаши раиси А.Аҳмедов, вилоят кенгашининг Хотин-қизлар комиссияси раиси М.Қодирова бугунги кунда  мамлакатимизда аёллар учун яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш  йўлида амалга  оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини эътироф этдилар.

Маданий-маърифий тадбир давомида ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол аёллар хамда касаба уюшмалари фахрийларидан иборат бўлган 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар байрам совғалари билан рағбатлантирилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати