Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Барча саъй-ҳаракатларимиз – инсон қадри учун!

16.05.2022. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан “Барча саъй-харакатларимиз – инсон қадри учун!” мавзусида кенг миқёсдаги ижтимоий акция ташкил қилинди.

Республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олган мазкур акциянинг “Хотира ва қадрлаш – юксак қадрият” деб номланган йўналишига кўра, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг барча бўғинлари, хусусан, бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан тортиб, то Республика кенгашигача тармоқ тизимидаги ташкилот ва муассасаларнинг иш берувчилари, даволаш-профилактика муассасалари, соғлиқни сақлаш тизимидаги барча ташкилотлар раҳбарлари билан хамкорликда бугун орамизда бўлмаган марҳум тиббиёт ходимларидан 596 нафарининг оиласи холидан хабар олиниб, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди. Шунингдек, марҳумнинг тириклик чоғидаги меҳнат фаолияти эътироф этилган ва фотосурати туширилган махсус Ёднома ёрлиқлари топширилди.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда қексалик гаштини сураётган 748 нафар тиббиёт фахрийсининг соҳа ривожига қўшган хиссаси хамда меҳнатлари эътироф этилиб, махсус Қадрнома ёрлиғи топширилди.

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида 10 йилдан ортиқ фаолият юритиб, соҳа ходимларини ижтимоий-иқтисодий ва меҳнатга оид хақ-хуқуқларини химоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратилиши бўйича самарали меҳнат қилган 268 нафар касаба уюшма фахрийсига тармоқ касаба уюшмасининг миннатдорчилиги ва Қадрномаси топширилди.

Ушбу Ёрлиқлар билан бирга тиббиёт ва касаба уюшмаси фидоийлари, фахрийларга пул мукофотлари ҳам топширилди.

Ижтимоий акциянинг “Халқаро ҳамширалар куни” касб байрами муносабати билан ташкил этилган “Бор бўлинг – ҳамширалар!” йўналиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кўп йиллардан бери самарали меҳнат қилиб келаётган ҳамширалардан 1182 нафари учун Бухоро ва Самарқанд йўналиши бўйлаб зиёрат туризми, 200 нафари учун Хива шаҳридаги бой маданий меросимиздан баҳраманд бўлишлари учун саёҳатлар ташкил этилди.

Кенг миқёсдаги ижтимоий акция якунида бир пиёла чой устида маданий дастур ташкил этилиб, барча ҳудудлардан таклиф этилган, меҳнатда илғор натижаларга эришиб келаётган ҳамширалардан 70 нафари Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Ресрублика Кенгашининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати