Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Беш ташаббус – беш имконият

05.07.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар бирлашмаси томонидан Шароф Рашидов номли болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остидаги спорт мусобақалари ташкил этилди.

Тармоқ касаба уюшмалари, улар тизимидаги бирлашган қўмиталар ҳамда туман (шаҳар) кенгашларининг ёшлар бирлашмалари ва ёшлар билан ишлаш комиссиялари раислари иштирокида ташкил этилган мазкур мусобақалар дастуридан тармоқ жамоалари ўртасидаги “Касаба уюшмалари Ёшлар бирлашмаси кубоги” учун мини-футбол, якка кураш тарзидаги стол-тенниси беллашувлари ўрин олди.

Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтган “Касаба уюшмалари Ёшлар бирлашмаси кубоги” учун мини футбол мусобақасида фахрли I ўринни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман (шаҳар) Кенгашларининг ёшлар бирлашмалари раисларидан таркиб топган жамоа қўлга киритди.

Қизлар ўртасида якка кураш тарзида ўтказилган стол-тенниси мусобақасида фахрли I ўрин Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмасининг Ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси Дилфуза Омоновага насиб этди.

Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят кенгаши томонидан диплом, касаба уюшмаси кубоги ва эсдалик совғалар билан такдирландилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати