Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бешариқ маҳаллаларида дув-дув гап

12.01.2024. Мамлакатимизда бўлгани каби Фарғона вилояти маҳаллаларида ҳам “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” шиори остида маънавий-маърифий, маданий-мусиқий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Маънавият тадбирларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациянинг Фарғона вилояти Кенгаши ҳам фаол иштирок этиб, олиб борилаётган ислоҳотларни халқимизга етказишда фаоллик кўрсатмоқда.

Бешариқ туман марказий маданият саройида ташкил этилган маънавият тадбирида сўз олганлар томонидан Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқлар халқимизга аниқ ҳаётий мисоллар ва далиллар орқали содда ва тушунарли тарзда етказилди.

Шунингдек, мамлакатимизда маҳаллаларга берилаётган эътибор, кейинги йилларда бутунлай янгича қиёфа касб этаётган ушбу масканларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари алоҳида тилга олинди.

Ҳа, Бешариқликлар ислоҳотлардан жуда мамнундирлар. Боиси Президентимиз саъй-ҳаракати билан 2018 йилда Бешариқдаги «Андархон» халқаро мақомига эга бўлган чегара-божхона пости очилгани қувончли воқеа бўлди. Қуда-андачилик борди келдиларидаги муаммоларга барҳам берилди. Шунинг ўзи ҳам тарихий воқеликдир.

Шу туфайли ҳам 2023 йил ёз фаслида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациянинг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда Бешариқ тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Тожикистонлик 50 нафар ёшлар ҳамда 20 нафар фахрийлар Бешариқнинг сўлим гўшасида дам олдилар. Ўзбек ва Тожик халқларининг нуронийлари ва ёшлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” каби туркум тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, меҳмонлар учун Фарғонанинг тарихий жойларига саёҳат уюштирилди.

Бундан ташқари, 2021 йилда Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ажратилган 1 млрд. сўм маблағ эвазига Бешариқ туманида “Sherwood Design” тикувчилик корхонаси ишга тушди. Катталар ва болалар учун уст-кийим боши тикилаётган “Sherwood Design” корхонасида иш-ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бир сўз билан айтганда, бу каби ислоҳотлар Бешариқда талайгина ва улар маҳаллаларда дув-дув гап бўлмоқда.

Тадбир доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациянинг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан маънавий-маърифий соҳалардаги ислоҳотларни ўзида мужассам этган викторина савол-жавоблари ўтказилди. Саволларга тезкор ва аниқ жавоб берган бир гуруҳ тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбирда соҳирнафас санъаткорлар ҳамда туман Маданият марказининг ҳушовоз хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Шоҳсултон Тўхтаматов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациянинг Фарғона вилояти Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси.