Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бир йўла нафақа ва зарар тўловлари ундириб берилди.

07.01.2020. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти халқ қабулхонасига 2019 йил 18 ноябрь куни Боғдод тумани “Қўшчинор” МФЙ, Қўшчинор маҳалласида яшовчи фуқаро Мирзакаримова Назокат Абдуллажоновнанинг турмуш ўртоғи Мирзакаримов Бахтиёрни ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот қилганлиги сабабли унинг қарамоғидаги балоғат ёшига етмаган фарзанди учун зарар тўловларнини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида Боғдод тумани ободонлаштириш бошқармаси томонидан тақдим этилган Мирзакаримов Бахтиёр билан содир бўлган бахтсиз ҳодисага оид ҳужжатларга асосан, Боғдод туман Молия бўлимига бир йўла тўланадиган нафақа ва зарар тўловларини молиялаштириш масаласи юзасидан 2019 йил 25 ноябрда ЭН-01/1190-сонли талабнома киритилди. Туман Молия бўлими томонидан ижобий жавоб олинмаганлиги сабабли, Вилоят Молия бошқармасига 2019 йил 10 декабрда ЭН-09/1254-сонли алоқа хати киритилиб, зарар тўловини амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатлари талаби асосида амалга оширилиши таъминлаб берилиши сўралди. Вилоят Молия бошқармаси томонидан зарар тўлови бўйича амалга оширилган хисоблар асосида тегишли маблағ ажратилиб, Боғдод тумани ободонлаштириш Бошқармаси томонидан 70 млн. 024 минг 372  сўм ва “Кафолат” суғурта компанияси АЖ томонидан ўз вақтида тўлаб берилмаган 15 млн. 395 минг 382  сўм, жами 85 млн. 419минг. 754 (саксон беш миллион тўрт юз ўн тўққиз минг етти юз эллик тўрт) сўм миқдордаги бир йўла бериладиган нафақа ва ойма-ой зарар тўловлари марҳумнинг қарамоғида бўлган фарзанди Жўрақўзиев Алишер Бахтиёр ўғлига ундириб берилди.