Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

«Биз келажак бунёдкорларимиз»

05.05.2022. Самарқанд давлат университетида «Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз» шиори остида эсселар танлови бўлиб ўтди.

Тадбирда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Равшан Бедилов танловнинг мазмун-моҳияти, шартлари ва кўзланаётган мақсадлар тўғрисида муфассал тушунчалар берди.

Танловнинг илк кунида университетнинг ўзбек филологияси ҳамда физика факультетлари талабалари «Биз келажак бунёдкорларимиз» мавзусидаги эсселарини ҳакамлар ҳайъатига топширишди.

– Тўрт босқичдан иборат танлов битта йўналиш билангина кифояланиб қолмаган, – дейди университет касаба уюшма қўмитаси раиси Шавкат Маҳматмуродов. – Талаба ёшлар ҳар бир босқичда янгидан-янги мавзуларда ўзларини синаб кўришади. Олий таълим муассасалари ўртасидаги баҳсда «Янги Ўзбекистон – янги мақсадлар», ҳудудий босқичда «Янги Ўзбекистон менинг тасаввуримда», ҳал қилувчи респуб лика босқичида эса «Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз» мавзуларида ўз иқтидорларини намоён этишади.

– Мазкур танловда вилоятдаги 13 та олий таълим муассасасида таҳсил олаётган 20 минг нафардан ортиқ талаба ўз истеъдодини синовдан ўтказишга қарор қилган, – дейди тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ифтихор Раҳимов.

Талабаларнинг ижодий ишлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан муфассал ўрганилиб, баҳоланмоқда.

Нурилла Шамсиев