Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

«Биз – Мустақиллик фарзандларимиз!» шиори остидаги байрам тадбири

01.06.2024. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Фарғона вилоятида ҳам болажонлар учун маънавий-маърифий тадбирларлар ташкил этилди.

Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган «Биз – Мустақиллик фарзандларимиз!» шиори остидаги байрам тадбирига вилоятимиз туман-шаҳарларидан бир гуруҳ болажонлар таклиф этилди.

Тадбирда сўз олганлар фарзанд – инсон умрининг мазмуни эканлиги, улар кўзимиз қувончи, эртамиз эгаси эканлиги ва уларни асраб-авайлаш, комил инсон этиб тарбиялаш ҳар бир ота-она ва оиланинг бурчи эканлиги таъкидланди.

Болажонлар учун файзли дастурхон ёзилиб, турли эртак қаҳрамонларининг чиқишлари ҳамда концерт дастурлари намойиш этилди.

Қалбида бир олам қувонч бўлган кичкинтойларга эсдалик совғалари топширилди.