Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Болажонларга ўқув-қуроллари топширилди

21.08.2023. Анъанага мувофиқ ҳар йили Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси томонидан тармоқ аъзоларининг фарзандларига ўқув-қуроллари тарқатилади.

Бугун ҳам ана шу анъана давом эттирилиб,  таълим тизимида меҳнат қилиб келаётган ходимларнинг 210 нафар фарзандларига мактаб ўқув-қуроллари топширилди.

– Ҳар йили аъзоларимизнинг фарзандларини шу тарзда хурсанд қиламиз, – дейди Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Лолахон Аҳмедова. – Ўйлайманки, мактаб папкаси ва ўқув-қуроллари болажонларга янги ўқув йилига ажойиб совға бўлди.

– Икки нафар фарзандим мактабга боради. Бугун касаба уюшмалари томонидан уларга ўқув-қуроллари жамланган мактаб папкаси берилди, – дейди марғилонлик Мунаввархон Мадаминова. – Бу эътибордан ўзим ҳам, фарзандим ҳам жуда хурсанд бўлдик.  Айниқса, фарзандларимнинг қувончи чексиз.

– Бугун менга янги ўқув йили олдидан ўқув-қуроллари берилди, – дейди Фарғона шаҳрида яшовчи 5-синф ўқувчиси Муроджон Баҳодиров. – Энди фақат яхши баҳоларга ўқийман.

Тадбир давомида болажонлар учун Фарғона шаҳридаги таетрда ажойиб спектакль намойиш этилди. Музқаймоқ сайли эса болажонларга яна бир совға бўлди. 

Шоҳсултон Тўхтаматов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси.