Cпорт мусобақалар ўтказилди
08.11.2024. Аҳолининг саломатлигини яхшилаш, ишчи-ходимларнинг ишчанлик қобилиятлари ва меҳнат унумдорлигини ошириш, энг муҳими эса, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга алоҳида эътибор кун сайин ортиб бормоқда. Барча меҳнат жамоаларида ходимларининг спорт билан шуғулланишилари учун қулай шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан 2024 йил ноябрь ойининг биринчи декадаси “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” деган ғоя асосида “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Угам” оромгоҳида тармоқ касаба уюшмасига аъзо ташкилот ва корхоналарнинг 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган 95 нафар кам таъминланган ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка, бадмингтон, волейбол, мини футбол, дартс ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Шу жумладан Шайхонтохур ихтисослаштирилган мактабида фаолият юритаётган Жанубий Кореялик ўқтувчи, LIM WOONG MOOKнинг ҳам спортнинг теннис ва дартс турларида иштироки кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. Беллашувларда Кореялик ходим барча рақибларни мағлуб этиб, совринли ўринларни қўлга киритди.
Мусобақалар якунида ушбу ходим билан бўлиб ўтган мулоқотда, у томондан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида бугунги кунда қатор ижобий ишлар амалга оширилаётгани ҳамда барча ишчи меҳнаткашларга катта шароитлар яратиб берилаётганини алоҳида қайд этиб ўтди.
Шунингдек, мазкур спорт соғломлаштириш тадбирида иштирок этиб совринли ўринларни қўлга киритган ҳаваскор спортчиларга ҳам байрам муносабати билан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.