Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Даъво аризаси қаноатлантирилди

11.03.2020. Навоий шаҳри Навоий-3 манзилида жойлашган “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятининг “Шағал ишлаб чиқариш” бўлинмаси майдаловчиси Рўзиев Элёр Шойимович, 2019 йилнинг 4 июнь куни тахминан соат 03-00ларда хизмат вазифасини бажариш вақтида конвейер ва вибрагрохотларни ишлашини назорат қилаётганида боши ва елкасидан аниқланмаган қаттиқ жисм тушиб, ҳушидан кетиши оқибатида оғир тан жароҳати олган. Содир бўлган бахтсиз ҳодиса комиссия ёрдамида махсус текширилиб, “Қизилқумцемент” АЖ томонидан 2019 йил 13 август куни Н-1 шаклдаги далолатнома расмийлаштирилган.
Соғлиғига етказилган зарар учун тўловлар олиш ҳуқуқи мавжудлигини билган Э.Рўзиев, жамият касаба уюшма қўмитасига 2019 йилнинг 9 декабрь куни Кармана туман ТМЭК нинг 27 октябрдаги “50% меҳнат қобилиятини йўқотганлик ва 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги тўғрисида”ги хулосасини тақдим этган ҳолда, ариза билан мурожаат қилган ва 19 декабрдаги 11-18/5-сонли жавоб хат орқали жамият томонидан зарар тўловларини тўлаш учун корхонанинг айби йўқлиги асос қилиб кўрсатилган рад жавобини олган ҳамда жавоб хатидан норози бўлса вилоят касаба уюшмасига ёки судга мурожаат этиши тушунтирилган.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Э.Рўзиевнинг 2019 йил 19 декабрдаги аризаси бўйича жойида бориб ўрганилиб, корхона маъмуриятига 26 декабрь куни тақдимнома киритилишига қарамасдан, жамият томонидан 2020 йил 3 январдаги 04-16/02-сонли тўлашни рад этилган жавоб хати йўлланган.
Бирлашма Кенгаши томонидан 2020 йил 9 январь куни Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига “Қизилқумцемент” АЖ томонидан фуқаро Э.Рўзиевга зарар тўловлари, яъни ойма-ой ва бир йўла тўловлар тўланиши тўғрисида” даъво аризаси киритилиб, суд томонидан даъво ариза қаноатлантирилиб, фуқаро Э.Рўзиевга 27 февралдаги ҳал қилув қарорига мувофиқ, “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” ги қонун талабларини бажармаганлиги сабабли, жами зарар тўловлари иш берувчи ҳисобидан, яъни 45 млн бир йўла, 8 млндан ортиқроқ ойма-ой тўланиши лозим бўлган зарар тўлови ҳамда 500 минг маънавий зарар ундирилди.

Махбуба Камбарова 
Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси