Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Диққат, эълон!

Ҳурматли журналистлар, блоггерлар, мамлакатимизда фаолият юритаётган интернет нашрлари ижодкорлари!
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жорий йилнинг 19 август куни соат 16.00 да ўз фаолияти юзасидан жонли мулоқот уюштирмоқда.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари мутасаддилари ва масъул ходимлари иштирок этадилар.
Мулоқотда иштирок этишни хоҳловчи ОАВ вакиллари, блоггерлар ва интернет нашрлари ижодкорларини мазкур учрашувга таклиф этамиз.
Манзил: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Малака ошириш институти биноси (Тошкент шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси, 115-уй).

Мўлжал: “Саёҳат сари” меҳмонхонаси.

Қатнашиш истагини билдирганлар (90) 958-03-40 ҳамда (90) 347-28-58 рақамларига боғланиб, рўйхатдан ўтишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати