Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Диққат, танлов!

ЭССЕЛАР ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида республикамиздаги олий таълим муассасалари бакалавр йўналиши талабалари ўртасида “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!” шиори остида республика эсселар танловини эълон қилади!

Танлов 4 босқичда ўтказилади:

1 – Факультет босқичи;

2 – ОТМ босқичи (факультетлараро);

3 – Ҳудудий босқич (ҳудуддаги ОТМлар ўртасида);

4 – Республика миқёсидаги якуний финал босқичи. 

Танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш:

1-ўрин учун – 30 миллион сўм;

2-ўрин учун – 20 миллион сўм;

3-ўрин учун – 10 миллион сўм

миқдорида пул мукофотлари берилади.

Бундан ташқари, республика босқичи иштирокчиларининг барчаси замонавий ноутбук билан тақдирланади.

Танлов Низоми