Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Эҳтиёжманд фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

15.05.2018. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси тармоғи томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қуватлаш бўйича тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда. Касаначилик билан шуғулланиш истагини билдирган фуқораларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича йўлга қўйилган хайрли ишлар шулар жумласидандир.

Хусусан, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси  Беруний тумани кенгаши тамонидан ногиронлиги бўлган икки нафар фуқаро – Дарменай Ешимбетова ва Гулбаҳор Қурбаниязоваларга  касаначилик билан шуғилланиб, оилаларини иқтисодий таъминлашлари учун тикув машиналари олиб берилди. Натижада уларнинг уйда ўзлари севган касблари билан шуғулланиш билан бирга оилалари таъминотига муносиб ҳисса қўшиш имконияти яратилди.