Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг республика-тармоқ босқичи ўтказилди

24.08.2023. Фаолияти намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш, уларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, корхона, ташкилот ва муассасаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бошланғич ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш, бошланғич ташкилотлардаги касаба уюшмаси фаолларининг профессионал даражасини ошириш, уларда ижодкорлик қобилиятини шакллантириш, касаба уюшмалари фаолларини, шунингдек ёшларни касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг республика-тармоқ босқичи ўтказилди.

Тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар баҳолаш мезонларида белгиланганидек тўғри ва холис тўлдирилганлиги Республика кенгаши Ижроия қўмитасининг қарори билан тасдиқланган комиссия томонидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови тўғрисидаги Низом асосида кўриб чиқилди ҳамда энг юқори балл тўплаган бошланғич ташкилот ҳужжатлари комиссия хулосаси кўрсатилган баённома ҳамда Республика кенгаши Ижроия қўмитасининг ушбу бошланғич ташкилотни Республика финал босқичига тавсия этиш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига тақдим этилди.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика кенгаши комиссияси хулосасига кўра, 1-ўринни “Навоийазот” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси, 2-ўринни “Фарғонаазот” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси ва 3-ўринни Тошкент кимё-технология институти касаба уюшмаси қўмитаси эгаллади.

“Навоийазот” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси кўрик-танловнинг Республика финал босқичида иштирок этиш имконига эга бўлди.

Ф.Сохибов

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси