Эзгулик манзили – хоспис
08.11.2024. Шу кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши ходимлари қизғин иш жараёнида. 11 ноябрь- касаба уюшмалари куни муносабати билан турли акциялар, спорт мусобақалари, очиқ мулоқотлар, маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилмоқда.
Бугун ана шундай тадбирлардан бири Хонқа туманидаги Хоспис шифохонасида бўлиб ўтди.
Вилоят кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева бир гуруҳ касаба ходимлари ҳамроҳлигида бу ерда парвариш қилинаётган кексалар ҳолидан хабар олди, улар билан дилдан суҳбатлашди.
Маълумот ўрнида, шуни айтиш керакки илгари Урганч туманида жойлашган Хоспис шифохонаси 2015 йилдан Хонқа туманидаги замонавий бинога кўчирилган. Муассасада 20 нафар боқувчисини ва тарбияловчисини йўқотган кекса ва ногирон тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган онкологик ҳамда оғир дардман беморларга тиббий хизмат қилиб келинмоқда.
90 яшар Таля Ибрагимова бу ерда узоқ йиллардан бери яшайди. Момо муассасадаги шароитлардан, тиббиёт ходимларидан мамнунлигини билдириб, касаба ходимларини дуо қилди.
Хоналарнинг иссиқлиги, беморлар учун қулай жиҳозланганлиги касаба ходимларининг диққатини тортди.
Муассасага хайрия совғалари тақдим этилди.