Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Фахрий журналистларга эҳтиром

29.06.2022. 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ фахрий журналистлар Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Тошкент шаҳар бўлими ва «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари таҳририяти ҳамкорлигида уюштирилган учрашувга таклиф этилди.

Учрашувда уюшманинг Тошкент шаҳар бўлими раҳбари Ҳусан Эрматов қатор даврий нашрларда ишлаб, пенсияга чиққан ва айни пайтда кексалик гаштини сураётган журналистларни касб байрами билан қутлаб, уларга эсдалик совғалари топширди. Шунингдек, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчилари – филология фанлари номзоди Назира Тошпўлатова ва Нилуфар Номозовага Журналистлар ижодий уюшмасига аъзолик гувоҳномалари тақдим этилди.

Узоқ пайтдан буён кўришмаган қадрдонларнинг дил суҳбати ва дийдор онлари барча учун мароқли кечди.