Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Фарғонадаги йирик корхона ва ташкилотлардаги 54 нафар фаол ёш ходимлар Хоразмга саёҳат қилди

05.03.2021. Мамлакатимизда ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш, уларнинг ўз иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқариш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш йўлида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ҳам бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган юртдошларимизни иш билан таъминлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган ишлари таҳсинга сазовордир.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастуридан келиб чиқиб ҳамда республикамизда ички туризмни ривожлантириш, ёшларни тарихий қадамжоларимиз, зиёратгоҳ ва обидаларимиз билан яқиндан таништириш ҳамда уларнинг билимларини янада ошириш мақсадида Фарғона вилоятидаги йирик корхона ва ташкилотлардаги меҳнат қилиб келаётган 54 нафар фаол ёш ходимларнинг Хоразм вилоятига саёҳати уюштирилди.

– Ҳақиқатан ҳам буюк алломалар юрти – Хоразм вилояти бой тарихга эгалигига саёҳат давомида яна бир бор амин бўлдим. Кўҳна ва навқирон Ҳивага, «Охун бобо» зиёратгоҳи, Жалолиддин Мангуберди хиёбонидаги таассуроларим бисёр. Айниқса, Хоразмнинг ўзига хос шеваси, ёқимли лаҳжада сўзлагувчи мезбонларнинг хушмуомалалиги шу юртга бўлган меҳрингизни янада оширади, – дейди «ФарғонаАзот» АЖ мутахассиси Умиджон Мўйдинов.

Ш.Тўхтаматов

Ёшлар саёҳат давомида кўҳка Хиванинг диққатга сазовор жойлари, қадимий обидалари билан танишдилар.