Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда

15.03.2016. 2016 йилнинг 29 февралидан 5 мартигача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги ЎзКУФК делегациясининг Брюссел шаҳрига ташрифи уюштирилди.

Мазкур ташрифдан кўзда тутилган мақсад — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида фикрлашиб олиш, Европа Парламенти депутатларини Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, аҳоли бандлиги ва ходимлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётан тизимли ишлар билан яқиндан таништиришдир.

Делегация ташрифий доирасида Европарламент, Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси, Европа касаба уюшмалари Конфедерацияси, Умумевропа касаба уюшмалари ҳудудий кенгашида учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, делегация мамлкатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йил учун белгиланган устувор вазифалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти маърузалари асосида рисола тақдимотига бағишланган давра суҳбатида иштирок этди.

826Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси вакиллари билан бўлган иккитомонлама учрашувлар давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолияти йўналишлари глобал касаба уюшмалар ҳаракати устуров йўналишларига тўла мос келиши таъкидланди.

Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош котиби Ш.Барроу Ўзбекистонда Ҳукумат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида йўлга қўйилган самарали ижтимоий мулоқот, аҳоли бандлигини мақсадли таъминлаш йўналишида олиб борилаётган тизимли ишлар, касаба уюшмалари фаолияти учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолар экан, мазкур соҳаларда Ўзбекистонда тўпланган ижобий тажрибанинг бошқа мамлакатлар учун ҳам намуна бўлиши лозим, деган фикрни билдирди. Шунингдек, мамлакатимизда бандликка кўмаклашиш, меҳнат муҳофазаси, ходимларнинг, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, аҳоли билан қайта алоқа тизимини ривожлантириш каби йўналишларда Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишларни эътироф этди.

Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан иккитомонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор таклифлар қиритди.